.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2009 й., 15-сон, 186-модда) қарорининг 3-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 13 декабрдаги 2974/04-17-1 сонли хати билан тақдим этилган Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирликлари ўртасида келишилган 2019 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосланиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
Самарқанд вилоятида 2019 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага;
ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш ва ижарага бериш;
ижарага берилган давлат мулкини ва уни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш;
ижарага бериладиган давлат мулки бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш;
ижара объектларидан мақсадли фойдаланишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;
ижарага берилган давлат мулкини ҳар чораклик асосда хатловдан ўтказиш;
фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисидаги эълонларни ва ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини даврий нашрларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг веб-сайтларида жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.
4.аВилоят ҳудудида 2019 йилда давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси белгилансин.
7.Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг
биринчи ўринбосари Ш.Худайбердиев зиммасига юклатилсин.
Тастиқлангани (PDF 503 КБ)
Самарқанд вилоятида 2019 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам
ставкалари Қарорни 1-иловасини йуклаб лоиш (Doc размир 33,4 КБ)
Ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар
Қарорни 2-иловасини йуклаб лоиш (Doc размир 17,8 КБ)
Вилоят ҳокими в.б Э.Турдимов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.