Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ОВОЗИ САМАРҚАНД” ГАЗЕТАСИ

“ОВОЗИ САМАРҚАНД” ГАЗЕТАСИ

“ОВОЗИ САМАРҚАНД” ГАЗЕТАСИ

“Овози Самарқанд” – халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимлигининг газетаси.

1990 йил 1 январдан нашр этиб келинади.

“Овози Самарқанд” газетаси таҳририятида 14 нафар ижодий ва техник ходимлар меҳнат қилмоқда.

Газета бош муҳаррири Баходир Раҳмонов.

 

Қисқача тарихи:

1990 йилда газетага журналист ва ёзувчи Нор Остонзода бош муҳаррирлик қилган. У етти йиллик раҳбарлик фаолияти давомида газетанинг мазмунан бойиши ва ижодий адабий муҳитнинг шаклланишига ҳисса қўшган.

Газета саҳифаларида таниқли олимлар, ёзувчилар, тажрибали ўқитувчилар ва турли касб эгаларининг чиқишлари, таҳлилий, танқидий мақолалари чоп этилган ва бугунги кунда ҳам бу анъана давом этмоқда.

 “Овози Самарқанд” газетасини ташкил этиш ва вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ўртасида ўз ўрнини топишида Нор Остонзода, Ғафуржон Маҳмудов, Хурсанд Жумаев, Ҳазрат Сабоҳий, Адаш Истад, Шавкат Баҳромов, Тошқул Азимов, Бахтиёр Жумаев, Гулчеҳра Ҳалимова сингари журналистларнинг меҳнатлари алоҳида тилга олинади.

1994 йилда газета қошида “Ёш ижодкорлар мактаби” ташкил этилган.

1995 йилда “Овози Самарқанд” театр студияси илк бор ўзининг бадиий чиқишини қўғирчоқ театрида намойиш этади.

1997 йилнинг октябрь ойидан газетага филология фанлари номзоди Ғафуржон Маҳмудов бош муҳаррир этиб тайинланди. Унинг тадбиркорлик ва ишбилармонлик хислатлари газетанинг янада жонланишига, муштарийлари сонининг кўпайишига хизмат қилди.

2004 йилда ОАВ ходимлари ўртасида ўтказилган футбол мусобақасида газета жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди.

2010 йилда А2 форматда саҳифаланиб, рангли чоп этилди. Шу санадан газета янги форматга ўтди.

2011 йил 1 мартдан 2016 йил июлига қадар Озоджон Хидиров (Ҳамидзода) газетага муҳаррирлик қилди.

2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан газетанинг маънавий кўмагида ёш тожик адибларининг баёзи – “Армуғони Самарқанд” китоби нашрдан чиқди.

2015 йилдан газета ҳафтада икки марта чоп этиладиган бўлди.

2018 йилда “Овози Самарқанд” кутубхонаси” таҳрир ҳайъати томонидан замонавий ўзбек шеърияти намуналарининг таржималаридан иборат “Саодати дўсти” китоби нашр этилди.

* * *

Бугунги кунда газетхонлар Бахтиёр Жумаев, Тошқул Азимзода, Раҳматулло Шарифзода, Жамшид Обидов, Фозил Шукуров, Дилрабо Насимова, Фаридун Юлдошев, Малика Жумазодалар қаламига мансуб хабар ва мақолалардан баҳраманд бўлишмоқда.

Ижтимоий шерикчилик асосида газета журналистлар малакасини ошириш, соҳа фахрийлари ва эҳтиёжманд ходимларга ёрдам кўрсатиш, ёш журналистларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг китобларини чоп этишга кўмаклашиш каби ишларни ҳам бажариб келмоқда.

Жумладан, охирги бир йил давомида 100 нафардан зиёд фахрий ва эҳтиёжманд аҳолига ҳомийлик асосида бепул газеталар тарқатилмоқда. Шунингдек, таҳририятнинг моддий-техник аҳволини яхшилаш борасида ҳам фаол иш олиб бориб, улар учун зарур бўлган жиҳоз ва компьютер технологиялари билан таъминланди.

Президентимиз томонидан олиб борилаётган сиёсатни қўллаб-қувватлаш, тарғиб этиш, вилоятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни оммага етказиш, Ватанимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун амалга оширилаётган муҳим ишларни кенг ёритиш, жамиятдаги камчилик ва нуқсонларни ошкоралик ва холислик асосида ёритиш мақсадида махсус лойиҳалар ва ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, “Муносабат”, “Дўстлик баёзи” рукнлари остида юртимизда амалга оширилаётган ишлар, халқ ташаббус ва таклифлари баробарида, миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик ғояларига асосланган туркум материаллар чоп этилмоқда.

Газетада “Қабулхонаи халқ”, “Шукрона”, “Омўзгор”, “Зангўла”, “Мадади Сино”, “Ҳусноро”, “Гулбоғи адаб”, “Ҷавонӣ” каби махсус саҳифалар чоп этиб келинмоқда.

Газетанинг интернетдаги ovozisamarqand.uz сайти 2017 йилда ташкил этилган.

2012 йилда газета ҳузурида “Ёш журналистлар маҳорат мактаби” қайта ташкил этилди. 2017-2018 йилларда 12 нафар ёшларга соҳага доир назарий ва амалий билимлар берилди.

2018 йилда “Овози Самарқанд” газетаси журналистика соҳасида “Олтин қалам” XIII Миллий мукофоти учун ўтказилган халқаро танловда қатнашиб, вилоятда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни, миллатлараро дўстлик ва тотувлик тарғиботига қўшаётган ҳиссаси учун матбуот йўналишида учинчи ўринни эгаллади.

Газета мухбирлари Тошқул Азимов, Бахтиёр Жумаев, Баходир Раҳмонов, Дилрабо Насимовалар “Йилнинг энг фаол ва иқтидорли журналисти” диплом ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишган.

“Овози Самарқанд” газетаси ходимлари мунтазам “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловида қатнашиб, фахрли ўринларни қўлга киритиб келишади.


Охирги ўзгариш: 25/07/2018 21:52.   Кўрилганлиги: 14367
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/about_region/mass-media/ovozi-samarqand

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.