Маркази – Қўшработ шаҳарчаси.
Ташкил топган вақти - 1978 йил 3 апрел.
Умумий майдони – 2,16 минг км2.
Шаҳар типидаги посёлкалар (шаҳарчалар) сони – 2 та.
Маҳалла фуқаролари йиғинлари сони – 39 та, шундан шаҳар маҳаллалари сони – 4 та, қишлоқ фуқаролари йиғинлари сони – 7 та.
Қишлоқ аҳоли пунктлари – 137 та.
2021 йил 1 январь ҳолатидаги доимий аҳоли сони – 133 551 киши (эркаклар – 68106, аёллар – 65 445).
Самарқанд шаҳригача бўлган масофа – 100 км.
Чегарадош вилоятлар - Навоий, Жиззах, туманлар – Каттақўрғон, Иштихон, Пайариқ.
Туман ҳокими – Шакарбоев Дилшод Давронович
Манзил: 140900, Қўшработ шаҳри, Ғафур Ғулом кўчаси, 2-уй
Телефон: (0366) 231-14-12
e-mail: info@qoshrabot.uz
Қўшработ – Самарқанд вилоятидаги қишлоқ тумани ҳамда туман маркази номи. Топонимнинг биринчи компоненти Қўш сўзи икки ёки жуфт маъносини англатади. Работ сўзи эса дастлаб ислом дини тарқала бошлаган даврларда ҳарбийлар учун мўлжаллаб қурилган бино, истеҳком маъносини англатган. Кейинчалик карвонсарой (меҳмонхона) маъносини ҳам англатган. Работ термини кўплаб жой номлари ҳосил қилган (Қораев С., Ғуломов П., Раҳимбеков Р. Географик терминлар ва тушунчалар изоҳли луғати. Т.: Ўқитувчи, 1979, 110-бет).
Қўшработ ёнма-ён иккита карвонсарой қурилган жой маъносини ифодалайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.