Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

УРГУТ ТУМАНИ

УРГУТ ТУМАНИ

Маркази – Ургут шаҳри.
Ташкил топган вақти - 1964 йил 31 декабрь.
Умумий майдони – 1,12 минг км2.
Шаҳар типидаги посёлкалар (шаҳарчалар) сони – 7 та.
Маҳалла фуқаролари йиғинлари сони – 102 та, шундан шаҳар маҳаллалари сони – 40 та, қишлоқ фуқаролари йиғинлари сони – 12 та.
Қишлоқ аҳоли пунктлари – 115 та.
2021 йил 1 январь ҳолатидаги доимий аҳоли сони –519216 киши (эркаклар – 263447, аёллар – 255 769).
Самарқанд шаҳригача бўлган масофа – 35 км.
Чегарадош республика- Тожикистон, вилоят – Қашқадарё, туманлар – Тайлоқ, Самарқанд, Булунғур.

Туман ҳокими в.в.б – Жабборов Ботир Шукурович

Манзил: 141600, Ургут шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 104-уй

Телефон: (0366) 483-14-52

e-mail: info@urgut.uz

веб-сайт: http://www.urgut.uz

 



 

Ургут – Самарқанд вилоятидаги шаҳар ва қишлоқ тумани номи. Топоним тарихий манбаларда Аркут шаклида учрайди.

С.Қораевнинг берган маълумотига қараганда, Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам Ургут номли жойлар учрайди. Масалан, Фарғона водийсида, Хоразмда.

Шундай экан, топонимни Арғу қабиласи номи билан боғлаш мумкин. Маҳмуд Кошғарий арғу – турк қабиласи номи деб ёзади (ДЛТ, 1, 114-бет).

Топонимнинг қадимги манбалардаги варианти ҳам бу фикримизни тасдиқлайди. Қиёс қилинг: арғут – аркут  – Ургут–т қадимги туркий ва мўғул тилларида кўплик ҳосил қилувчи қўшимчадир. Ургут аргут, арғулар” маъносини билдиради (Дўсимов З., Эгамов Х. Жой номларининг қисқача изоҳли луғати, Т.: Ўқитувчи, 1977, 138-бет).


Охирги ўзгариш: 14/02/2022 20:53.   Кўрилганлиги: 45444
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/towns_districts/urgut

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.