Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ПАСТДАРҒОМ ТУМАНИ

ПАСТДАРҒОМ ТУМАНИ

Маркази – Жума шаҳри.
Ташкил топган вақти - 1926 йил 29 сентябрь.
Умумий майдони – 0,87 минг км2.
Шаҳар типидаги посёлкалар (шаҳарчалар) сони – 12 та.
Маҳалла фуқаролари йиғинлари сони – 107 та, шундан шаҳар маҳаллалари сони – 14 та, қишлоқ фуқаролари йиғинлари сони – 13 та.
Қишлоқ аҳоли пунктлари - 151 та.
2021 йил 1 январь ҳолатидаги доимий аҳоли сони – 359990 киши (эркаклар – 180764, аёллар – 179 226).
Самарқанд шаҳригача бўлган масофа – 24 км.
Чегарадош туманлар – Иштихон, Оқдарё, Самарқанд, Нуробод, Каттақўрғон.

Туман ҳокими – Рахманов Шерзод Шухратович

Манзил: 140500, Жума шаҳри, Амир Темур кўчаси, 24-уй

Телефон: (0366) 231-98-23 

e-mail: info@pastdargom.uz

http://pastdargom.uz

 

Пастдарғом – Самарқанд вилоятидаги қишлоқ тумани номи. Топонимнинг иккинчи компоненти  Дарғом – Зарафшон дарёсидан чиқадиган қадимий канал, ариқ. Узунлиги 100 километрга яқин. Зарафшон дарёсининг “Биринчи Май” тўғонидан бошланиб, Улус чўлида тугайди. Тарихий манбалар ариқнинг эрамиздан аввалги V-IV асрларда қазилганидан хабар беради.

Клавдий Птоломий тузган картада (II аср) бу ариқ номи Даргомоний шаклида тилга олинади. Топонимнинг биринчи компоненти  Дарг “узун” демак, иккинчи қисми –ом эса –об нинг ўзгарган шаклидир. Чунки “б” ва“м” товушларининг алмашиш ҳодисаси учраб туради.

Бинобарин, Дарғом ёки Дарғоб “узун ёки катта сув” демакдир (Дўсимов З., Эгамов Х. Жой номларининг қисқача изоҳли луғати, Т.: Ўқитувчи, 1977, 48-бет).


Охирги ўзгариш: 26/06/2024 15:23.   Кўрилганлиги: 33303
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/towns_districts/pastdargam

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.