

Самарқанд вилояти ҳақида умумий маълумотлар
ТАРИХИ
Ташкил топган вақти – Милоддан аввалги VI аср.
Самарқанд – қадимий шаҳар, вилоят ва туман шу ном билан аталган. Тарихчилар бу шаҳарни Вавилон, Фива, Афина, Рим ва бошқа шу каби шаҳарлар билан тенгдош ҳисоблашади. Топонимнинг этимологияси ҳақида турли қарашлар бор. Тадқиқотчиларнинг қарийб барчаси топонимнинг иккинчи қисмини туркийча – кент, – қанд, яъни қишлоқ, шаҳар деб ҳисоблайдилар.
Чингизхон бошчилигидаги мўғуллар Самарқандни шу даражада вайрон қилганки, уни қайта тиклашнинг иложи бўлмаган.
Соҳибқирон Амир Темур 1370-йилда Самарқандни ўз давлатининг пойтахти қилиб танлар экан, қадимги Самарқанд – Афросиёбни қайта тиклашдан кўра, янги шаҳарни бунёд этишни маъқул топди. Афросиёб харобалари қайта тикланмади, балки унинг жанубий томонида янги шаҳар барпо қилишга киришилди. Шу туфайли Самарқанд икки тарихий ўринга эга шаҳар сифатида машҳурдир.
Амир Темур Самарқандда бир-биридан гўзал, бетакрор обидалар - жомеъ масжиди, Кўксарой, Бўстонсарой, Амир Темур, Шоҳизинда каби мақбараларни бунёд этди ва атрофида бир-биридан гўзал, баҳаво, хушманзара 12 боғ-саройни яратди.
Амир Темур илм-фан, санъат ва маданиятга чин маънода хомийлик қилганлиги туфайли Самарқандда меъморчилик, шеърият, илм-фан, монументал рангтасвир, манзарали рангтасвир, тўқимачилик санъати, наққошлик, кандакорлик, тоштарошлик, шишасозлик, кулолчилик ғоятда ривожланди.
ХИВ–ХВ асрларда Самарқанд Туроннинг энг улуғ даҳолари учун ижодий лаборатория вазифасини ҳам бажарди. Самарқандда инсоният маданияти тарихидаги энг нодир ҳодиса, Ренессанс – Уйғониш жараёни бошланди ва ривожланди. Самарқандда туғилган "Темурийлар Ренессанси" қуёш каби порлаб, Шарқ ва Фарб мамлакатларига тарқалиб кетди.
Самарқандда Амир Темур ва Мирзо Улуғбек даврида порлаган илм-фан, санъат-маданият маёғи ҳозирги Эрон, Ҳиндистон, Хуросон, Туркия ҳудудида ҳам илм-фаннинг ривожига катта таъсир кўрсатди.
Кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри бетакрор шарқона қиёфаси, бой тарихи, ҳар қандай одамни ҳайратга соладиган ноёб обидалари билан сайёрамизнинг турли ўлкаларида афсонавий шаҳар сифатида машҳур бўлди, Рим билан бир қаторда турадиган “абадий шаҳар” деган ном билан Шарқ гавҳарига, бугун жаҳон аҳлининг албатта келиб кўриши шарт бўлган 50 та шаҳарнинг бирига айланди.
Бугун Самарқанд вилояти ҳар томонлама обод бўлиб, бутун дунёдан келадиган меҳмон ва сайёҳларнинг ҳавасини орттирмоқда. Имом Бухорий мажмуасида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, бундай муқаддас қадамжоларнинг янада обод бўлгани кўпгина мусулмон мамлакатлари давлат арбоблари ва жамоатчилиги, минглаб зиёратчиларнинг юксак эътибори ва ҳурматига сазовор бўлмоқда.
Энг муҳими, мустақиллик йилларида Самарқанддаги тарихий обидалар ўзининг иккинчи умрини бошлади, обидалар қайта реконструксия қилиниб, атрофи ободонлаштирилди, бир қанча боғлар ва фавворалар қурилди, йўлаклар кенгайтирилиб, сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар яратилди.
Бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёйев раҳнамолигида тизимли равишда бунёдкорлик, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги ишлар амалга оширилмоқда.
РАҚАМЛАРДА
Маркази: Самарқанд шаҳри.
Ташкил топган: 1938-йил 15-январ.
Майдони: 16,8 минг км2. Жами экин майдони – 432 минг гектар, шундан суғориладиган ер майдони 249 минг, лалми ер майдони – 183 минг гектар.
Чегара: Жиззах - 180 км, Навоий - 285 км, Қашқадарё - 200 км вилоятлари ҳамда Тожикистон Республикаси - 53,2 км.
Аҳоли сони: 4 335,7 минг.киши. Жами меҳнат ресурслари – 2 225,1 минг киши. Миллатлар таркиби: ўзбеклар 88 фоиз, руслар 1,3 фоиз, тожиклар 7,4 фоиз, қозоқлар 0,1 фоиз, бошқалар 3,2 фоиз.
Олий таълим муассалари сони: 19 та (6 та нодавлат),
Техникумлар сони 57 та ва академик лицейлар сони: 8 та
Умумий ўрта таълим муассасалари сони: 1275 та
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари сони: 781 та
Йирик саноат корхоналар – 73 та (42 таси йирик ҳудудий)
Кичик саноат корхоналар – 4 769 та;
Саноат зоналари сони – 87 та (16 та ЁСЗ, 1 та ЭИЗ ва 70 та КСЗ)
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.