Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Умумий маълумотлар

Умумий маълумотлар

Самарқанд вилояти ҳақида умумий маълумотлар

                                                                                                                                                             2018 йил 1 январ ҳолати

ТАРИХИ

Ташкил топган вақти – Милоддан аввалги VI аср.

Самарқанд – қадимий шаҳар, вилоят ва туман шу ном билан аталган. Тарихчилар бу шаҳарни Вавилон, Фива, Афина, Рим ва бошқа шу каби шаҳарлар билан тенгдош ҳисоблашади. Топонимнинг этимологияси ҳақида турли қарашлар бор. Тадқиқотчиларнинг қарийб барчаси топонимнинг иккинчи қисмини туркийча – кент, – қанд, яъни қишлоқ, шаҳар деб ҳисоблайдилар.

Чингизхон бошчилигидаги мўғуллар Самарқандни шу даражада вайрон қилганки, уни қайта тиклашнинг иложи бўлмаган.

Соҳибқирон Амир Темур 1370 йилда Самарқандни ўз давлатининг пойтахти қилиб танлар экан, қадимги Самарқанд – Афросиёбни қайта тиклашдан кўра, янги шаҳарни бунёд этишни маъқул топди. Афросиёб харобалари қайта тикланмади, балки унинг жанубий томонида янги шаҳар барпо қилишга киришилди. Шу туфайли Самарқанд икки тарихий ўринга эга шаҳар сифатида машҳурдир.

Амир Темур Самарқандда бир-биридан гўзал, бетакрор обидалар - жомеъ масжиди, Кўксарой, Бўстонсарой, Амир Темур, Шоҳизинда каби мақбараларни бунёд этди ва атрофида бир-биридан гўзал, баҳаво, хушманзара 12 боғ-саройни яратди.

Амир Темур илм-фан, санъат ва маданиятга чин маънода хомийлик қилганлиги туфайли Самарқандда меъморчилик, шеърият, илм-фан, монументал рангтасвир, манзарали рангтасвир, тўқимачилик санъати, наққошлик, кандакорлик, тоштарошлик, шишасозлик, кулолчилик ғоятда ривожланди.

XIV–XV асрларда Самарқанд Туроннинг энг улуғ даҳолари учун ижодий лаборатория вазифасини ҳам бажарди. Самарқандда инсоният маданияти тарихидаги энг нодир ҳодиса, Ренессанс – Уйғониш жараёни бошланди ва ривожланди. Самарқандда туғилган "Темурийлар Ренессанси" қуёш каби порлаб, Шарқ ва Fарб мамлакатларига тарқалиб кетди.

Самарқандда Амир Темур ва Мирзо Улуғбек даврида порлаган илм-фан, санъат-маданият маёғи ҳозирги Эрон, Ҳиндистон, Хуросон, Туркия ҳудудида ҳам илм-фаннинг ривожига катта таъсир кўрсатди.

Кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри бетакрор шарқона қиёфаси, бой тарихи, ҳар қандай одамни ҳайратга соладиган ноёб обидалари билан сайёрамизнинг турли ўлкаларида афсонавий шаҳар сифатида машҳур бўлди, Рим билан бир қаторда турадиган “абадий шаҳар” деган ном билан Шарқ гавҳарига, бугун жаҳон аҳлининг албатта келиб кўриши шарт бўлган 50 та шаҳарнинг бирига айланди.

Биринчи Президентимизнинг ташаббуси билан мамлакатимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Самарқанд вилояти ҳар томонлама обод қилиниб, бутун жаҳондан келадиган меҳмон ва сайёҳларнинг ҳавасини тортмоқда. Имом Бухорий мажмуасида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, бундай муқаддас қадамжоларнинг янада обод бўлгани кўпгина мусулмон мамлакатлари давлат арбоблари ва жамоатчилиги, минглаб зиёратчиларнинг юксак эътибори ва ҳурматига сазовор бўлмоқда.

Энг муҳими, мустақиллик йилларида Самарқанддаги тарихий обидалар ўзининг иккинчи умрини бошлади, обидалар қайта реконструкция қилиниб, атрофи ободонлаштирилди, бир қанча боғлар ва фавворалар қурилди, йўлаклар кенгайтирилиб, сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар яратилди.

Бу хайрли ишлар бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида тизимли равишда давом эттирилмоқда. 

 

РАҚАМЛАРДА

 

Маркази: Самарқанд шаҳри.

Ташкил топган: 1938 йил 15 январь.

Майдони: 16,8 минг км2. Жами экин майдони – 432 минг гектар, шундан суғориладиган ер майдони 249 минг, лалми ер майдони – 183 минг гектар.

Боғлар: – 29 минг, Узумзор: – 30 минг, Томорқа ер майдони: – 86 минг га.

Чегара: Жиззах - 180 км, Навоий - 285 км, Қашқадарё - 200 км вилоятлари ҳамда Тожикистон Республикаси - 53,2 км.

Аҳоли сони: 3685,7 минг.киши. Меҳнатга лаёқатли: 2070,3минг киши. Миллатлар таркиби: ўзбеклар 88 фоиз, руслар 1,3 фоиз, тожиклар 7,4 фоиз, қозоқлар 0,1 фоиз, бошқалар 3,2 фоиз.

Олий таълим муассалари сони: 7 та

Касб-ҳунар коллежлари ва академик лецейлар сони: 175 та

Умумий ўрта таълим муассасалари сони: 1200 та

Мактабгача таълим муассасалари сони: 555 та

Саноат корхоналари сони: 3943 та. Шундан йирик саноат корхоналари – 34 та,

Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар сони 291 та (Хитой-37 та, Туркия-34 та, Россия-28 та, Буюк Британия-14 та, Бирлашган Араб Амирликлари-12 та, Жанубий Корея-11 та, Эрон-8 та), АҚШ ва Германия-6 тадан). Улар томонидан 2017 йилда 95 млн. долларлик маҳсулот ва хизматлар экспорти амалга оширилди

 

АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАР

 

2017 йил якуни билан

Ялпи ҳудудий маҳсулот: 18,3 трлн. сўм

Аҳоли жон бошига ЯҲМ: 4 млн 970 минг сўм. ЯҲМ таркиби: қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари 32,2 фоиз; саноат (қурилиш қўшилган ҳолда) 24,5 фоиз; хизматлар 45,1 фоиз.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми:         9,2    трлн. сўм

Истеъмол товарлари:                                                   5, 6   трлн. сўм

Ҳудудий саноат:                                                           4,3    трлн. сўм

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари:                                9,1    трлн. сўм

Қурилиш:                                                                      2,3    трлн. сўм

Чакана савдо айланмаси:                                             9       трлн. сўм

Жами хизматлар ҳажми:                                              8,2    трлн. сўм

 

КИЧИК БИЗНЕС

 

Кичик бизнес субъектлари сони: 17220 та

 

Иқтисодиёт тармоқларидаги улуши:

Ялпи ҳудудий маҳсулотда: 70,5 фоиз;

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда: 55 фоиз;

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда: 98,8 фоиз;

Чакана савдо айланмасида: 93 фоиз;

Жами хизмат кўрсатишда: 76,5 фоиз;

Иқтисодиётда банд аҳолининг кичик бизнесдаги улуши: 84,2фоиз.

 

ТУРИЗМ

 

Самарқанд – Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик салоҳиятига эга бўлган ҳудудларидан бири. Географик жиҳатдан жойлашуви, табиий ва маданий ресурсларга бойлиги билан етакчи ўринни эгаллайди.

Вилоят ҳудудида 1105 археологик, 670 меъморий, 37 диққатга сазовор жой, 18 монументал, 21 мемориал – жами 1851 та моддий-маданий мерос объектлари мавжуд.

Самарқанд шаҳрининг тарихий қисми 2001 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатига “Самарқанд – маданиятлар чорраҳаси” номи билан киритилган ва муҳофазага олинган.

Вилоятда туристик хизматлар билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган 85 та туристик фирма, 107 та меҳмонхона фаолият кўрсатади. Бир вақтнинг ўзида улар томонидан 4500 га яқин сайёҳга хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд.

Вилоятда тарихий-маданий, эко ва агро, гастрономик, экстремал ва бошқа туризм йўналишларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, зиёрат туризми йўналишида жуда катта салоҳиятга эга ҳисобланади.

Бу борада мусулмонлар зиёрат қилиши лозим бўлган бир қанча Ислом дини ва таълимоти вакиллари, силсилаи олийга мансуб авлиёлар ва бошқа улуғ зотларнинг мақбаралари Самарқандда жойлашган. Хусусан, Қуръони каримдан кейинги иккинчи муқаддас китоб муаллифи Имом Бухорий, дуёндаги энг катта калом макталаридан бири “мотрудия” каломи асосчиси Имом Мотрудий, Силсилаи олийга мансуб Хўжа Аҳрори Валий, Пайғамбаримиз амакиваччаси Қуссам Ибн Аббос (Шоҳизинда мажумасида) ва бошқа улуғ зотлар мақбаралари шулар жумласидандир.

Ушбу зиёратгоҳлар сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган қадамжолар ҳисобланади. Масалан, Имом Бухорий ва Шоҳизинда мажмуаларини жорий йилда 1 млн. 200 мингга яқин сайёҳ зиёрат қилган.

 

ХОМАШЁ РЕСУРСЛАРИ

 

Норуда табиий бойликлар

 

Цемент: 288 млн. тонна,

Мармар: 167,9 млн.м.куб

Гранит: 68 млн.м.куб

Оҳак: 69,8 млн.тонна

Гипс ва бўр: 14,1 млн.тонна

Керамик ғишт: 36,1 млн.м.куб

Қум-шағал: 167,9 млн.м.куб хомашё ресурслари мавжуд.

 

2018 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиши ва ишлатилиши

 

Пахта: 205 минг тонна

Ғалла: 337 минг тонна

Пилла: 2790 тонна.

Мева-сабзавотлар 3809 минг тонна (сабзавот 1 минг 888 минг тонна, полиз маҳсулотлари 140 минг тонна, узум 636 минг тонна, мева 446 минг тонна, картошка 697 минг тонна) етиштирилади.

Шундан, мева-сабзавот маҳсулотларининг 479 минг тоннаси саноат усулида қайта ишланади, 183 минг тоннаси экспортга чиқарилади.

 

Маълумот учун:

Қайта ишловчи корхоналар сони: 54 та, қуввати 508 минг тонна.

Музхоналар сони: 123 та, сиғими 102 минг тонна.

Замонавий иссиқхоналар сони: 67 та, майдони 84 гектар.

Интенсив боғлар: 130 та, майдони 12 минг гектар.

 

ЭКСПОРТ

2017 йилда 194 млн. долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.

Саноат маҳсулотлари экспорти ҳажми: 64 млн. доллар.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми: 130 млн. доллар.

Экспорт географияси: экспорт билан шуғулланувчи корхоналар сони 259 тани ташкил этади, 40 дан ортиқ давлатларга экспорт қилинмоқда. Экспорт географияси 2017 йилда 7 та давлатга кенгайди. (Жанубий Африка, Япония, АҚШ, Испания, Австрия, Исроил, Шри-Ланка).

 

ХОРИЖИЙ ИНВЕСТОРЛАРГА ЯРАТИЛГАН ҚУЛАЙЛИКЛАР

 

1. Валюта бозори либераллаштирилди. Бу эса ҳар бир инвестор ўз даромадини ҳохлаган чет эл валютасида конвертация қилиб, олиб кетиш имконини беради.

 

2. Солиқ тўловларидан берилган имтиёзлар:

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

Мол-мулк солиғи;

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;

Ягона солиқ тўлови;

Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган.

Ушбу солиқ имтиёзлари тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ҳажми қуйидагиларга тенг бўлганда тақдим этилади:

300 минг доллардан 3 миллион долларгача ва 3 миллион доллар бўлганда - 3 йил муддатга;

3 миллиондан ортиқ доллардан 10 миллион долларгача ва 10 миллион доллар бўлганда - 5 йил муддатга;

10 миллион доллардан ортиқ бўлганда - 7 йил муддатга.

 

3. Вилоятда “Ургут Эркин иқтисодий зонаси” ташкил этилган бўлиб, 816 гектар ер майдони ажратилган.

Ушбу Эркин иқтисодий зонаси иштирокчилари қўйидагилардан:

ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахслар мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмаларидан;

мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича четдан келтириладиган қурилиш материалларини божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно);

ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан келтириладиган асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи буюмларни божхона тўловларидан озод этилган (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно).

Ушбу имтиёзлар киритилган инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йил муддатгача, жумладан:

300 минг доллардан 3 миллион долларгача ҳажмдаги инвестициялар - 3 йил муддатга;

3 миллион доллардан 5 миллион долларгача ҳажмдаги инвестициялар - 5 йил муддатга;

5 миллион доллардан 10 миллион долларгача ҳажмдаги инвестициялар - 7 йил муддатга;

10 миллион ва ундан кўп АҚШ доллари ҳажмидаги инвестициялар сўнгги 5 йилда амалдаги ставкалардан 50 фоиз кам ҳажмдаги даромад солиғи ва ягона солиқ тўлови ставкалари қўлланган ҳолда 10 йил муддатга берилади.

 

4. Вилоятда 17 та (Самарқанд шаҳрида 2 та, шаҳар ва туманларда биттадан) кичик саноат зоналари ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги қарори билан кичик саноат зоналари иштирокчиларига қуйидаги имтиёзлар берилган:

Кичик саноат зоналари (кейинги ўринларда КСЗ)да қатнашувчи ташкилотлар, шу жумладан, янги барпо этилаётган ташкилотлар хўжалик юритувчи субъектни КСЗ ҳудудида жойлаштириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан бошлаб юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ва фойда солиғи тўлашдан, шунингдек, ягона солиқ тўлови (солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими қўлланаётган субъектлар учун) тўлашдан икки йил муддатга озод қилинган;

ушбу имтиёзларнинг амал қилиши ишлаб чиқарилган маҳсулот умумий ҳажмининг камида 30 фоизи экспортга сотилган тақдирда қўшимча равишда икки йилга узайтирилади.

 

ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ

 

Вилоятда "Самарқанд автомобил заводи" (Япония), "JV MAN Avto" (Германия), "UrgGazKarpet" (Туркия), "Дака текс" (Россия) ва "СамАнтепГилам" (Туркия) каби йирик қўшма корхоналари фаолият кўрсатмоқда.

Самарқанд вилоятида 2018-2019 йилларга мўлжалланган қиймати 408 млн. долларлик (шундан 366 млн. доллари тўғридан-тўғри) хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилди. Дастурга асосан, 50 та лойиҳа бўйича 2018 йилда қиймати 295,7 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилиши белгиланган. Шундан 25 та (қиймати 188,4 млн. долларлик) лойиҳалар бўйича хорижий ҳамкорлар билан дастлабки келишувларга эришилди. Қолган 25 та (қиймати 107,3 млн. долларлик) лойиҳалар бўйича хорижий ҳамкорларни аниқлаш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

Ушбу лойиҳаларнинг 9 таси Хитой, 3 таси Туркия, 2 тадан АҚШ, Чехия Россия ва Қозоғистонга, биттадан лойиҳалар Германия, Озарбайжон, Жанубий Корея, ЖАР, Эрон давлатлари ҳиссасига тўғри келади.




Охирги ўзгариш: 17/01/2018 17:33.   Кўрилганлиги: 37636
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/about_region/general_information

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.