Ташкил топган вақти – Милоддан аввалги VI асрлар.
Умумий майдони – 0,12 минг км2.
Шаҳар типидаги посёлкалар (шаҳарчалар) сони – 3 та.
Маҳалла фуқаролари йиғинлари сони – 222 та.
2021 йил 1 январь ҳолатидаги доимий аҳоли сони – 551746 киши (эркаклар – 267092, аёллар – 284 654).
Чегарадош туманлар – Самарқанд, Пастдарғом, Жомбой, Тайлоқ, Оқдарё.
Шаҳар ҳокими – Умаров Фазлиддин Каримович
Манзил: 140129, Самарқанд шаҳри, Абдураҳмон Жомий кўчаси, 59-уй
Телефон: (0366) 235-01-80
e-mail: info@samshahar
Самарқанд – қадимий шаҳар, вилоят ва туман шу ном билан аталган. Тарихчилар бу шаҳарни Вавилон, Фива, Афина, Рим ва бошқа шу каби шаҳарлар билан тенгдош ҳисоблашади. Топонимнинг этимологияси ҳақида турли қарашлар бор. Тадқиқотчиларнинг қарийб барчаси топонимнинг иккинчи қисмини туркийча – кент, – қанд, яъни қишлоқ, шаҳар деб ҳисоблайдилар.
Кент Маҳмуд Кошғарийнинг ёзишича, кунчиқар томондаги ҳар бир шаҳарга айтилади (ДЛТ, 1, 327-бет). Аммо топонимнинг биринчи қисми манбаларда турлича талқин этилади. Баъзи манбаларда Самар – киши номи, саркарда исми билан боғланса, баъзиларида Самара – мева, ҳосил, яъни ширинликлар шаҳри деб изоҳланади.
Беруний: “Самарқанд – туркий тилда Самизканд, маърифат шаҳарларидан бири” деб ёзади. “Ўғузлар ва улар билан яқин турувчилар Самарқандни катталиги учун Самизқанд – Семиз шаҳар дейдилар” деб қайд қилади Кошғарий.
Ҳ.Ҳасанов топонимнинг шу этимологиясини маъқул кўрган ҳолда бошқа бир изоҳни, яъни номнинг биринчи қисмини форсча Хамара “йиғин, тўпланиш” сўзи билан боғлаб, “тўпланиш жойи, маслаҳат қишлоғи” деса, Т.Раҳматов Самарқанд топонимининг биринчи компонентини Шамарфорсча “ариқ, канал” сўзи билан алоқадор ҳисоблаб, номни “ариқ ёнидаги қишлоқ” деб изоҳлайди (Дўсимов З., Эгамов Х. Жой номларининг қисқача изоҳли луғати, Т.: Ўқитувчи, 1977, 122-123-бетлар).
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.