Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИ

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИ

Ташкил топган вақти – 1868 йил.
Умумий майдони – 0,01 минг км2.
Шаҳар типидаги посёлкалар (шаҳарчалар) сони – 1 та.
Маҳалла фуқаролари йиғинлари сони – 36 та.
2021 йил 1 январь ҳолатидаги доимий аҳоли сони – 90561 киши (эркаклар – 45214, аёллар – 45 347).
Самарқанд шаҳригача бўлган масофа – 100 км.
Чегарадош туманлар – Каттақўрғон.

Шаҳар ҳокими  –  Алимова Гавхар Зайировна

Манзил: 140800, Каттақўрғон шаҳри, Амир Темур кўчаси, 4-уй

Телефон: (0366) 231-98-02 

e-mail: info@kattakurgon.uz

веб сайт: www.kattakurgon.uz



 

Каттақўрғон – Самарқанд вилоятидаги шаҳар ва қишлоқ тумани номи. Зарафшон водийсининг текислик қисмида, Нарпай каналининг чап соҳилида жойлашган. Археологик қазилмалар шаҳарнинг қадимги бой маданиятидан дарак беради. Б.Кастольскийнинг ўтказган археологик қазилмалари вақтида ассуария – сопол тобутлар топилди. Топоним катта ва қўрғон сўзларидан ташкил топган бўлиб, “катта шаҳар, катта қалъа” демакдир.

Э.Мурзаев Катта сўзини форс тилидаги канта (ўралган, қазилган) сўзи билан боғлайди. Қўрғон “тепалик” деган маънода бўлиб, Каттақўрғон“тепаликдаги шаҳар, тепадаги истеҳком” деган маънодадир (Дўсимов З., Эгамов Х. Жой номларининг қисқача изоҳли луғати, Т.: Ўқитувчи, 1977, 79-бет).


Охирги ўзгариш: 12/08/2021 16:06.   Кўрилганлиги: 30760
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/towns_districts/kattakurgan

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.