Тилавова Юлдуз Муҳаммадшукур қизи
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот таълим йўналиши (бакалавр) бўйича олган.
1996 йил 16 март куни Самарқанд шаҳрида туғилган. Самарқанд давлат тиббиёт институти даволаш факультетининг 5-босқич талабаси. 40 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. Ҳаммуаллифликда «Синдром механический желтухи. Холангит» мавзуидаги ўқув-услубий қўлланма нашр этган. Москва шаҳрида ўтказилган “Тиббиёт баҳори - 2016” конференцияси иштирокчиси. “Хирургик касалликлар ва уларни даволаш” мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда.
Орипов Ҳасан Абдиваҳобович
Педагогика мутахассисликлари бўйича (магистратура) олган.
1993 йил 18 октябрда Самарқанд шаҳрида туғилган. Самарқанд давлат университетининг ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси мутахассислиги 2-босқич магистранти.
2016 йилда Ўзбекистон Республикаси бакалаврлари учун таъсис этилган Навоий номидаги давлат стипендиясини қўлга киритган.
20 га яқин илмий мақолалар муаллифи. Ҳозирги кунда «Ижтимоий тармоқларда глобал инқирозларнинг чуқурлашув тенденциялари ва шахс информацион маданиятига таъсири» мавзуида илмий изланишлар олиб бормоқда.
Самадов Азиз Илхомович
Техника ва информатика таълим йўналишлари бўйича
1989 йил 25 июлда туғилган. Самарқанд давлат университет 4-курс талабаси.
Фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириш билан бирга университет ва республика миқёсидаги фан олимпиадалари ҳамда турли танловларда иштирок этиб келмоқда. ўз фанига оид илмий-оммабоп мақолалари журналларда, илмий тўпламларда чоп этилган.
Инглиз тилида эркин сўзлашади.
2016/2017 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси совриндорлари
Ибрагимов Хасан Исмоилович
Ибрагимов Хасан Исмоилович, 1991 йил 18 декабр куни Самарқанд шаҳар Кафтархона маҳалласида шифокор оиласида таваллуд топган.
2010 йили Самарканд шаҳридаги 5 ўрта таьлим мактабини аъло баҳолар билан тугатиб Самарқанд давлат тиббиёт институти қошидаги 2-сон академик лицей талабалари сафида таълим олди. 2010 йил давлат тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, Самарқанд давлат тиббиёт институти талабалари сафига қабул қилинди.
Ёшлигида турли тадбирлар, олимпиадалар, конкурс ва фестивалларда фаол катнашган. Жумладан, “Камолот” ЁИҲ ва ЮНЕСКО кўмагида ташкил этилган “Youth and Sustainable Develompent: Environment for Healthy Life” номли ўкув оромгохи семанарларида, “Сардорлар мактаби” семинар-тренингларида, “Сиз қонунни биласизми” каби танловларда фаол қатнашган.
“Келажак Овози -2010” танловининг Республика босқичида “Имконияти чекланган инсонлар учун махсус тез тиббий ёрдам чақирувчи мослама” номли лойиҳа билан биринчиликни эгаллаган ва “Келажак Овози” стипендияси ғолиби бўлган.
2010 йилда «Камолот» ЁИҲ томонидан ташкил этилган “Сардорлар мактаби” 3 ойлик ўкув машғулотларига қатнашиб, «Олтин диплом» билан тақдирланган. 2011 йил 7-21 июль кунлари Қашқадарё вилоятида ташкил этилган «Келажак овози 2011» ёзги ўқув оромгохида, 2012 йил 22-26 августда Фарғона вилоятида ташкил этилган «Ёшлар билан ишлаш кўникмаларини ошириш» бўйича семинар-тренингларда қатнашган.
2010-2015 йиллар давомида СамДТИ Камолот ЁИҲ бошлағич ташкилотида аввал гуруҳ етакчиси, сўнгра факултет етакчиси сифатида фаолият олиб борган. Айни пайтда кенгаш фаол аъзоси сифатида фаолият олиб бормоқда.
Институтда “Терапия”, “Педиатрия”, “Хирургия” “Фармакология”, “Информатика ва дастурлаш” каби семинар тренинг, тўгараклар ва талабалар илмий жамиятларида изланишлар олиб бормоқда. Республика ва чет эл нашрларида 4 та илмий мақола, 7 та тезис ва 2 та услубий кўрсатма нашр этган. Республикамизда ёш олимлар ва иқтидорли талабалар учун ташкил этилган Халкаро илмий-амалий конференцияларда маърузалари билан қатнашиб диплом ва фаол қатнашувчи сертификати билан тақдирланган. “Қари ва кекса ёшли кишиларда ревматоид артрит касаллигининг кечиш ва даволаш хусусиятлари”, “Immunological aspects of ischemic heart failure”, “Бронхообструктив синдром” номли мавзуларда илмий тадқиқотлар олиб бормокда.
Ленара Таировна Асанова
Педагогика таълим йўналишлари бўйича
1992 йил 1 июнда туғилган. Самарқанд давлат университети “Жисмоний маданият” таълим йўналиши 4-курс талабаси.
Ўқишда юқори рейтинг натижаларига эришиш билан бирга, республика ва университет миқёсида ўтказилаётган илмий-амалий анжуманларда илмий мақолалари, тезислари ва маърузалари билан иштирок этиб келмоқда. У турли спорт анжуманларида ҳамда жамоат ишларида фаол қатнашади. Жисмоний маданият мавзуидаги илмий-оммабоп мақолалари газета-журнал ва тўпламларда чоп этилган.
Инглиз тилида эркин сўзлашади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.