Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июндаги 373-сон қарорига
3-ИЛОВА
Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган
АСОСИЙ ТАЛАБЛАР
1-боб. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтида жойлаштириш учун мажбурий бўлган ахборотлар рўйхати
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг ҳуқуқий мақомини, шу жумладан унинг таркибий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ташкилий тузилмаси, вазифалари ва функцияларини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини, шу жумладан тартиб-таомиллар, давлат хизматларини ва хизматларнинг бошқа турларини кўрсатиш муддатлари ва қийматини тартибга солувчи ҳужжатлар (чекланган ҳолда тарқатиладиган ва тижорат сири мавжуд бўлган ҳужжатлар бундан мустасно);
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари фаолиятига тааллуқли янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (зарур бўлган тақдирда, ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга);
жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш тўғрисидаги ҳужжатлар;
олдин давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги маълумотлар;
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи фаолияти соҳасида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ҳукумат ҳамда давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган дастурлар тўғрисидаги умумий маълумотлар;
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларининг бўлажак ва ўтказилган оммавий тадбирлари (мажлислар, йиғилишлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, семинарлар ва брифинглар, давра суҳбатлари, расмий ташрифлар) тўғрисидаги маълумотлар, кундалик фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотлар;
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг бошқа давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотлар;
амалга оширилишида давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи иштирок этадиган халқаро шартномалар тўғрисидаги ахборотлар;
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи фаолияти соҳасига кирадиган тармоқнинг ҳолатини, шу жумладан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳамда унинг ривожланиш динамикасини тавсифлайдиган асосий кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотлар;
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи, унинг ташкилотлари томонидан ўтказиладиган товарлар етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар;
бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар;
расмий веб-сайтнинг ахборот материалларидан фойдаланишда унга ҳаволалар мажбурий кўрсатилиши тўғрисидаги талаб;
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари томонидан ишлаб чиқиладиган қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар;
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи томонидан ташкил этилган мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари (комиссиялар, кенгашлар, қўмиталар ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;
мажлис кун тартиби лойиҳалари, шунингдек, сана, вақт, ўтказиш жойи ва уларда қатнашиш тартиби кўрсатилган ҳолда очиқ мажлислар ўтказиш режалари;
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи расмий веб-сайтда жойлаштириш зарур деб ҳисоблайдиган бошқа умумий фойдаланиладиган ахборотлар ва маълумотлар;
сайтдан фойдаланиш, шунингдек, сайтдаги мавжуд атамаларнинг аҳамияти бўйича йўриқнома.
Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритиш учун қарор қабул қилиш учун зарур бўладиган статистик ва бошқа ахборотлар.
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи раҳбарлари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, биографик маълумотлар ва улар билан боғланиш маълумотлари, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш кунлари шунингдек соатлари);
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи ва унинг бўлинмаларининг (шу жумладан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлинмаларининг) телефон рақамлари ва манзилли реквизитлари (почта, электрон манзили ва бошқалар), уларнинг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, маълумотлар бериш хизмати ва ишонч телефонларининг рақамлари, кириш йўллари, тўхташ жойлари ва жамоат транспорти рақамлари тўғрисидаги маълумотлар;
давлат хизматларидан фойдаланиш учун зарур бўлган шакллар ва бланкалар, шунингдек бошқа ахборот (банк реквизитлари, манзиллар ва шу кабилар), шунингдек давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг эркин кўчириш учун статистика ҳисоботи;
юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари, шикоятлари давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг фаолияти тўғрисида маълумот олишга сўровлари ва бошқа мурожаатларини қабул қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотлар;
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг фаолияти тўғрисидаги таҳлилий маърузалар ва ахборот тусидаги шарҳлар, йил чораги ва йиллик ҳисоботлар, шунингдек тармоқнинг ҳолати тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар;
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи раҳбарларининг расмий нутқлари ва баёнотлари матнлари;
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг статистик ахборотлари;
Интернет тармоғидаги бошқа тегишли веб-сайтларга ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ҳаволалар;
тескари алоқа қилиш имкониятлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисоботлари, хатлари, аризалари, шикоятларини давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг фаолияти тўғрисида маълумот олишга сўровлари ва мурожаатларининг бошқа шаклларини қабул қилиш (электрон рақамли имзодан фойдаланишга қараб);
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг матбуот хизмати тўғрисидаги маълумотлар (масъул ходимлар билан алоқага киришиш тўғрисидаги маълумотлар);
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати;
«Электрон давлат хизматлари» ва «Очиқ маълумотлар» алоҳида бўлимлари;
электрон почта орқали ҳамда эълонлар ва янгиликларни етказиб беришнинг оммавий автоматлаштирилган форматлари (шу жумладан SMS юбориш йўли билан) орқали расмий веб-сайтни янгилашга ёзилиш имконияти;
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг «Электрон ҳукумат» тизимида қатнашиши, унинг роли ва қатнашиши хусусияти, шунингдек ушбу соҳада амалга ошириладиган тадбирлар (қандай давлат хизматлари кўрсатилади, қандай маълумотлар айирбошланади ва шу кабилар) тўғрисидаги маълумотлар;
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг тез-тез бериладиган саволларига жавоблар;
уларни кўрсатиш давлат органи ваколатига кирадиган давлат хизматлари кўрсатилган ҳолда давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестридан кўчирма ёки бундай ахборот мавжуд бўлган Давлат хизматлари ягона реестрига ҳавола.
2-боб. Расмий веб-сайтни юритишга қўйиладиган талаблар
Электрон давлат хизматлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пулли асосда кўрсатилиши мумкин.
Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (зарур бўлган тақдирда ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга) ўзларининг расмий веб-сайтларига норматив-ҳуқуқий ҳужжат расман эълон қилингандан кейин бир кундан кечикмай жойлаштиришга мажбурдир.
веб-сайт бўйича кенгайтирилган излаш, шунингдек бошланғич излаш натижаси асосида чуқур излаш вазифалари;
мобил қурилмалар учун адаптация қилинган дизайнли веб-сайт версияси;
имкониятлари чекланган шахслар учун қўшимча қулайликларни тақдим этиш (контрастни қўшиш, шрифтни катталаштириш, овоз жўрлиги функциялари ва бошқалар);
веб-сайтга хавфсиз киришни тақдим этиш (махфий ахборотни узатишни ёки пулли хизматлар кўрсатишни назарда тутувчи сайтлар учун);
фуқаролар мурожаатларининг кўриб чиқилиши ҳолати ва вақтини, шунингдек электрон давлат хизматлар кўрсатиш ҳолатини кузатиб бориш, шу жумладан электрон почтага ва/ёки аризачининг мобил телефонига билдиришномалар юбориш;
муҳокама қилиш режимида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш;
жамоатчилик фикрини ўрганиш воситалари ва давлат органи фаолиятига тегишли масалаларни муҳокама қилиш (онлайн-сўровлар, блоглар, форумлар, онлайн-чат);
киришларни назорат қилиш ва статистика воситалари;
веб-сайт орқали хизматлардан фойдаланишнинг ҳисобини юритиш механизми.
ерни эгалик қилиш, фойдаланиш учун бериш ва корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, деҳқон хўжаликлари, фуқароларга ижарага бериш тўғрисидаги ахборотлар;
дастлабки кўриб чиқиш ва масалаларни сессияга тайёрлаш бўйича доимий ва вақтинчалик комиссияларнинг рўйхати ва таркиби;
ҳокимларнинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қарорлари реестри.
товарлар ва хизматларнинг турлари ва қийматлари (тарифлари) тўғрисидаги тўлиқ ва долзарб маълумотларни қулай шаклда тақдим этиш;
Интернет тармоғи орқали товарлар ва хизматларга электрон ҳақ тўлаш ва тасдиқлаш имконияти.
мобил қурилмалар ёрдамида аризалар, декларациялар, сўровномалар, бланкалар ва бошқа зарур ҳужжатларнинг электрон шаклларини тўлдириш;
мобил қурилмалар ёрдамида жарималар, солиқлар, давлат божлари ва бошқа тўловларга он-лайн ҳақ тўлаш;
хизматлар кўрсатишга сўровни расмийлаштиришда (шаклларни тўлдиришда) ҳужжатларнинг электрон версияларини бириктириш.
3-боб. Расмий веб-сайтнинг таркибига қўйиладиган талаблар
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.