Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд шаҳрида бунёдкорлик ишлари тўғрисида МАЪЛУМОТ

Самарқанд шаҳрида бунёдкорлик ишлари тўғрисида МАЪЛУМОТ

Самарқанд шаҳрида шаҳарсозлик инфратузилмасини ривожлантириш ва сайёҳлик потенциалини янада ривожлантириш мақсадида Самарқанд шаҳрининг 2035 йилгача мўлжалланган бош режаси «Тошкентбошплан ЛИТИ» ДУК бош лойиҳа институти ҳамда  хорижлик консультант-архитекторлар билан биргаликда қайта ишлаб чиқилмоқда. Шу билан бирга шаҳарнинг тарихий қисмини батафсил режалаштириш лойиҳаси ҳам ишланмоқда.

Бош режада “Самарқанд Сити” туристик зонаси ташкил этилиши, шунингдек ушбу туристик зона ҳудудида Самарқанд шаҳрида 2022 йилда ўтказилиши мўлжалланган ШХТнинг навбатдаги Саммити тадбири учун хизмат кўрсатувчи объектлар (Конгресс зал, меҳмонхоналар ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари) режалаштирилиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, шаҳар ҳудудида 35 дан ортиқ 3, 4 ва 5 юлдузли замонавий меҳмонхонлар, туристик объектлар қурилиши режалаштиримоқда. Шаҳар аҳолисини қулай ва арзон турар-жойлар билан таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳар Қорасув маҳалласи (Мотрид қўрғони) ҳудудидан 48.0 га ер майдони ажратилиб, ҳудудда 2018 йилда қурилган 44 та 5 ва 7 қаватли кўп квартирали турар-жойлар ҳудудидан 2019 йилда қўшимча 7 та 5 қаватли ва 52 та, 10 қаватли 19 та, 12 қаватли 16 та, 14 қаватли 9 та ва 16 қаватли 8 та кўп квартирали замонавий турар-жой бинолари қурилиши режалаштирилган.   

Таклиф ва мурожаатлар


Охирги ўзгариш: 02/03/2019 10:23.   Кўрилганлиги: 8832
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/samarqandda-bunyodkorlik

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.