Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ҳаж ва Умра зиёратига бориш масалалари

Ҳаж ва Умра зиёратига бориш масалалари

Ҳаж ва Умра зиёратига боришни ташкил этиш тартиби тўғрисида ахборотлар, уларни ташкил қилиш бўйича фуқаролар аризаларини қабул қилиш



1. Самарқанд вилоятида Ҳаж зиёратига бориш истагини билдирган фуқаролар аввало яшаб турган қишлоқ фуқаролар йиғинига (туманлар ҳудудида) ёки маҳалла фуқаролар йиғинларининг раисларига (Самарқанд шаҳри ҳудудида) "Ҳаж зиёратига борувчи номзодлар навбат дафтари"да навбатга туриш учун ариза билан мурожаат қилишлари лозим. Ариза ҚФЙ (МФЙ) раиси номига ёзилиб, унда фуқаронинг паспорт нусхаси илова қилинади.

Шунингдек, зиёратчилар қўйидаги талабларга жавоб беришлари керак:

  • саломатлиги;
  • тўлов қобилияти;
  • ёшининг мутаносиблиги (35 ёшдан 75 ёшгача)
  • навбати келганлиги;
  • ҚФЙ ёки МФЙда зиёратга маънавий тайёргарлиги;
  • 46 ёшдан кичик аёллар учун маҳрамнинг борлиги.

2. Умра зиёратига бориш истагини билдирган фуқаролар вилоят Ҳаж ва Умра марказига ариза билан мурожаат қилишлари лозим.

Ариза шаклини юклаб олиш

Ҳаж ва Умра зиёрати бўйича масъул раҳбар: Жабборов Исроил Исмоилович

Манзил: Самарқанд шаҳри, Кўк-сарой майдони, 1-уй.

Телефон: 8 (366) 235-04-48

Email: i.jaborov@samarkand.uz


Киритилган вақти: 24/11/2015 22:39.   Кўрилганлиги: 2689
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/interaktiv/citizens/haj-va-umra-ziyoratiga-borish-masalalari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.