Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори
Ушбу қарор Самарқанд вилоят ҳокимининг 2018 йил 19 апрелдаги қарорига асосан ўз кучини йўқотган
Ўзбекистон Республикасининг “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5 сон, 124-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 сентябрдаги 455-сонли “Шаҳар ва шаҳар атрофида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2016 йил 26 майдаги М/М15-04-34-11/771228-сонли хати ва ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархи ўзгарганлигини инобатга олиб
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. 2016 йил 20 июндан бошлаб Самарқанд шаҳрида автобус йўловчи транспорти хизматларининг чекланган тарифи бир марта юриш учун 900 (тўққиз юз) сўм этиб белгилансин.
2. Вилоят ҳокимлиги Молия бошқармаси (Каримов), вилоят давлат солиқ бошқармаси (Мирзараҳимов)га ўрнатилган тарифларнинг тўғри қўлланилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
3. Вилоят телерадиокомпанияси (Тўраев), “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти (Тошев), “Овози Самарқанд” газетаси (Хидиров)га вилоятда йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолига яратилаётган қулайликларни ёритиб бориш тавсия этилсин.
4. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2014 йил 23 июндаги 122-Қ сонли қарори (“Зарафшон” газетаси, 2014 й., 77-сон) ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарор эълон қилинган кундан бошлаб кучга кириши белгилаб қўйилсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Очилов зиммасига юклатилсин.
Вилоят ҳокими З.Мирзаев
2016 йил 18 июнь, №177-Қ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.