Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Ўз қучини йўқотган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар / САМАРҚАНД ШАҲАР ҲУДУДИДА ҚАТНАЙДИГАН ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ТРАНСПОРТИ ХИЗМАТЛАРИНИНГ ТАРИФИ ТЎҒРИСИДА
  Чоп этиш версияси  

САМАРҚАНД ШАҲАР ҲУДУДИДА ҚАТНАЙДИГАН ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ТРАНСПОРТИ ХИЗМАТЛАРИНИНГ ТАРИФИ ТЎҒРИСИДА

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

Ушбу қарор Самарқанд вилоят ҳокимининг 2016 йил 18 июндаги № 177-Қ қарорига асосан ўз кучини йўқотган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 сентябрдаги 455-сонли “Шаҳар ва шаҳар атрофида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2014 йил 16 июндаги МА/15-04-19-12/74-803-сонли хатига асосан ҳамда ёқилғи энергетика ресурсларининг нархи ошганлигини инобатга олиб

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. 2014 йил 25 июндан бошлаб Самарқанд шаҳрида автобус йўловчи ташиш транспорти хизматларининг чекланган тарифи бир марта юриш учун 700 (етти юз) сўм миқдорида белгилансин.

2. Вилоят ҳокимлиги Молия бошқармаси (Каримов), Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси (Холматов), Давлат солиқ бошқармаси (Шакиров)га юқорида ўрнатилган тарифларнинг тўғри қўлланилиши устидан доимий назорат ўрнатиш топширилсин.

3. Вилоят телерадиокомпанияси (Тўраев), “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталарининг бирлашган таҳририяти (Тошев), “Овози Самарқанд” (Хидиров)ларга вилоятда йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолига яратилаётган қулайликларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

4. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2012 йил 18 апрелдаги 75-Қ сонли қарори ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Очилов зиммасига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими З.Мирзаев

2014 йил 23 июнь


Охирги ўзгариш: 21/09/2016 07:02 Кўрилганлиги: 1369
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1445 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 276 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 14
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг