

.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 январдаги “Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Самарқанд шаҳар жамоат транспорти учун электробуслар харид қилиш ва улар билан бевосита боғлиқ инфратузилмани яратиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-37 сон қарори.
Лойиҳанинг умумий қиймати: 61,99 млн доллар.
ЕТТБ кредити: 49,00 млн доллар.
Ўзбекистон Республикаси улуши: 12,99 млн доллар.
Кредит муддати: 18 йилгача (жумладан, 3 йилгача кечиктириб тўлаш).
Халқаро консультантлар гуруҳи: “EGIS International” консорциуми.
Маҳаллий консультант: “IKS CONSULTING” компанияси.
Амалга ошириш муддати: 2023-2025 йиллар.
Лойиҳа қуввати: 100 та электр автобуслар харид қилиш ва электр автобуслар учун депо қуриш.
Лойиҳа доирасида ўзлаштирилган маблағлар: 30,21 млн доллар.
Шундан, 2025 йилда: 12,21 млн доллар.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан автопарк қурилиши (ТИАга асосан 6,2 млн долл) ҳамда электр таъминоти объектлари қурилиши ишлар (ТИАга асосан 9,55 млн долл) харажатларини оптимизация қилиш мақсадида, хокимликнинг ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Самарқанд ҳудудий филиалининг ўз маблағлари ҳамда бошқа ҳомий ташкилотлар ҳисобидан қурилиш ишлари қисман амалга оширилган.
Жумладан, электробусларни техник қўрикдан ўтказиш учун махсус қузатув йўлакчаси, 84 та электробус учун майдон бетон билан қопланган ва том кисми якунланган, 1 қаватли маъмурий бино ва ёрдамчи бинолар (кўрик пункти, ювиш шахобчаси, диспетчерлик пункти) куриб битказилиб, жихозлаш ишлари амалга оширилган. Автопарк ҳудудидаги чуқурлик тўлдириб, текисланган, тўлиқ девор билан ўралган. Юқори кучланишли ВЛ-6 линия учун 1,6 км кабель ўтказилган, юқори кучланишли электр нимстанцияси (подстанция) қурилган, 2 та трансформаторлар ўрнатилган ҳамда ички коммуникация ишлари якунланган.
2025 йил 13 июнда Лойиҳа доирасида грант маблағлари хисобидан Корпоратив ривожланиш режаси ва салоҳиятни ошириш дастурини (CDCB) амалга оширувчи консультантларни жалб этиш компоненти бўйича техник шартлар ишлаб чиқилиб, Баҳолаш гуруҳи ҳамда ЕТТБ билан келишилиб, 2025 йил 15 декабрда тендер эълон қилинган.
ЕТТБ томонидан бу масалани автосарой қурилиш ва жиҳозланиши ишлари якунланганидан кейин кўриб чиқилиши маълум қилинган.
Музокаралар натижаси билан ЕТТБ томонидан экпертлар жалб этилиб, техник баҳолаш ҳисоботи тайёрланиши сўралган бўлиб, “Project Planning and Management” консультантлар компанияси билан қиймати 69 минг долларлик 3-сонли кўшимча шартнома имзоланган, экспертлар томонидан апрель-май ойларида жойига чиқган ҳолда ўрганишлар олиб борилган ҳамда бажарилган ишлар ҳамда бажарилиши зарур иш ҳажмлари юзасидан “Баҳолаш ҳисоботи” ва тегишли хулосалар 2025 йил 27 июнда ЕТТБ билан келишиш учун киритилган.
Изоҳ: Ҳисобот якуни билан автосарой ҳудудида 5,7 млн. долларлик иш ҳажмлари аниқланган бўлиб, мазкур ишларни Yellow FIDIC шартнома талаблари (пудратчи буюртмачи талаби асосида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади ва қурилиш ишларини амалга оширади) асосида амалга ошириш зарурлиги ҳамда фойдаланишга топширилганга қадар мазкур жараён 19-24 ой талаб этиши тўғрисида ҳулоса тақдим этилган.
Мазкур ташаббус Транспорт ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирликлари томонидан маъқулланиб, 2025 йил 28 август куни 05-44-00914-сонли хати орқали ЕТТБга тақдим этилган бўлиб, банкнинг 2025 йил 6 октябрдаги жавоб хати орқали куйидаги шартлар келтирилган:
- Қарз олувчининг ваколатли вакили томонидан кредит маблағларини қайта тақсимлаш тўғрисидаги расмий сўров юбориш;
- Лойиҳа талабларига мувофиқ ва Банк учун маъқул бўлган техник топшириқларга асосан автосарой лойиҳалаш ишларини якунлаш учун тегишли малакали лойиҳачи консультант тайинлаш;
- Маблағдан фойдаланишни тасдиқлаш ва кредитни қайта тақсимлаш миқдорига аниқлик киритиш;
- Қўшимча электробуслар ва зарядловчи қурилмаларнинг зарур сонини ва улар лойиҳани қандай тарзда тўлдиришини, шу жумладан, электробус йўналишларини тақсимлаш режасини тасдиқлаш;
- ЕТТБ харидлар сиёсати ва қоидаларига мувофиқ (олдинги ҳаракатга параллел равишда) қўшимча электробуслар учун янги, бир босқичли очиқ тендерни амалга ошириш, бунда тендер якунлари бўйича шартнома тузиш маблағларни қайта тақсимлаш юзасидан сўровни Банк томонидан маъқуллашинига боғлиқ бўлиб қолишини инобатга олиш зарур саналади.
Мазкур ишларни амалга ошириш учун консультант жалб этиш истиқболлари ҳамда улар учун молиялаштириш манбаси бўйича 2025 йил 7 октябрда тегишли таклифлар ишлаб чиқилиб, ЕТТБга тақдим этилган ҳамда Қарз битимига ўзгартириш киритиш бўйича Транспорт вазирлигидан ЕТТБга расмий сўров юборилган.
Ҳозирда банк томонидан сўров ва таклифлар ўрганиб чиқилмоқда ҳамда банк учун маъқул бўлган техник топшириқ ишлаб чиқиш юзасидан мухокамалар ўтказилмокда.
Изоҳ: Лойиҳа доирасидаги ўзшаришлар натижасида бир қатор қўшимча вазифалар юзага келганлиги сабабли, кўшимча шартнома имзолаш орқали лойиҳа консультантлари - “Project Planning and Management”га янги иш ҳажмлари юкланади ҳамда улар томонидан автосаройни қурилишини якунлаш бўйича лойиҳалаш ишлари амалга оширилади, кзўимча электробус хариди ҳужжатлари ишлаб чиқилади ҳамда тендер жараёнида куўмак кўрсатилади. Қолаверса, электробусларни ишлаб чиқарувчи ҳудудида инспекциядан ўтказиш ҳам уларга юкланади.
Изоҳ: Банк томонидан техник топшириқ ҳамда ушбу асосда амалга ошириладиган лойиҳалаш ишлари лойиҳа бўйича ЕТТБнинг техник, атроф-муҳит ва ижтимоий талабларни (Атроф-муҳит ва ижтимоий харакатлар режаси) инобатга олган ҳолда банкка маъқул малакали лойиҳачи консультант томонидан амалга оширилиши сўралган.
Изоҳ: ЕТТБ талаблари асосида техник топшириқ ва алоҳида тендер ҳужжатлари пакети ишлаб чиқиш, тендер жараёнларида, шартнома-олди музокараларини ўтказишда буюртмачига яқиндан кўмаклашиш, шартнома шартларини бажарилишини назорат қилиш ҳамда электробусларни ишлаб чиқарувчи ҳудудида “юклашдан олдинги инспекция”дан ўтказилиши мақсадида халқаро экспертлар жалб этилади ҳамда халқаро тендер савдолари натижаси билан ғолиб компания билан шартнома имзоланади.
Изоҳ: Жорий ўзгаришлардан келиб чиққан ҳолда лойиҳанинг барча компонентларини бажарилишини таъминлаш, бунда қурилиш-пудрат, етказиб бериш бўйича халқаро харид шартномаси ҳамда халқаро маслахатчилар (консультантлар) жалб этиш бўйича камида 1 тадан шартнома имзолаш, Ўзбекистон Республикасининг ПҚ-407-сон қарори 5-илова 11-банди ижросини таъминлаш мақсадида лойиҳанинг 2-босқичини амалга оишириш, бунда ПҚ-51-сон қарори 2-иловаси билан тасдиқланган Низом талаблари асосида лойиҳа-олди ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва келишиш ҳамда ПҚ-37-сон қарори 2-бандига мувофиқ 100 та электробусларни молиявий ижарага бериш ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва бошқа бир қатор вазифалар бажарилиши зарур.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot xizmati
O‘zbekiston Respublikasi Davlat hukumati portali
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi
O‘zbekiston Respublikasi milliy qonunchiligi onlayn bazasi
Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya bo‘yicha davlat inspeksiyasi
Hozir onlayn
Ro‘yxatdan o‘tganlar: 1
Mehmonlar: 12
Copyright © 2010 – 2018. . Sayt materiallaridan foydalanganda www.samarkand.uz manba sifatida ko‘rsatilishi shart.