“ОВОЗИ САМАРҚАНД” ГАЗЕТАСИ

“ОВОЗИ САМАРҚАНД” ГАЗЕТАСИ

Самарқанд вилояти ҳокимлиги муассислигидаги “Овози Самарқанд” газетаси тожик тилида, ҳафтада 2 марта, А2 форматда, 2-3 босма табоқ ҳажмда, 4-6 саҳифада босилади.

Газета халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимлигининг  газетаси бўлиб, 1990 йил 1 январдан нашр этиб келинади.

Газетани ташкил этишда Нор Остонзода, Хурсанд Жумаев, Ҳазрат Сабоҳи, Адаш Истад, Акбар Қосимов, Гулчеҳра Ҳалимова, Шоиста Аббосова каби инсонлар алоҳида тилга олинади.

Нашр дастлаб А-3 форматда оқ-қора рангда нашр этилган. 2010 йилдан буён А-2 ҳажмда рангли чоп этилмоқда.

Газетага Нор Остонзода биринчи бўлиб бош муҳаррир бўлган. 1997 йил октябрь ойидан Ғафуржон Маҳмудов, 2011 йил март ойидан Озоджон Хидиров бош муҳаррир сифатида ишлаган.

Бугунги кунда газетхонлар Бахтиёр Жумаев, Тошқул Азимзода, Раҳматулло Шарифзода, Жамшид Обидов, Фозил Шукуров, Дилрабо Насимова, Фаридун Юлдашов, Малика Жумазодалар қаламига мансуб хабар ва мақолалардан баҳраманд бўлишмоқдалар.

Бугун газета саҳифаларида “Оила”, “Шукрона”, “Зангўла”, “Омўзгор”, “Ҷавонӣ”, “Мадади Сино”, “Ҳусноро” каби махсус саҳифалар чоп этиб келинмоқда.


Охирги ўзгариш: 03/07/2018 18:43.   Кўрилганлиги: 261

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг