
Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими, ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун навбатдаги пресс-тур 25 июнь куни Самарқанд туманида ташкил этилди.
Тадбир иштирокчилари дастлаб тумандаги "Хўжа Аҳрори Валий мажмуаси"ни зиёрат қилди. Сўнгра "Хаймари боло" маҳалла фуқаролар йиғинида Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббус асосида ташкил этилган кутубхонанинг очилиш маросимида иштирок этишди.
Пресс-тур иштирокчилари “AGROMIR” компаниялар гуруҳига қарашли шарбат ва консерва ишлаб чиқариш заводи ва “Аъзам Азамат агро” фермер хўжалигида фаолияти билан танишишди. Шунингдек, “Inter kristal savdo servis” масъулияти чекланган жамиятида замонавий технологиялар асосида турли ўлчамдаги металл қувур ва профиллар ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечиришди. Шу билан бир қаторда Деҳнав маҳалласида давлат-хусусий шерикчилик асосида яқинда ташкил этилган “Дилнура Ангелина” нодавлат мактабгача таълим муассасаси, Конигил қишлоғидаги қоғоз ишлаб чиқариш ва кулолчилик устахоналари фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.