.
Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли қарори га мувофиқ, вилоят Бозорлар ва савдо комплекслари уюшмасининг 2022 йил 7 январдаги (1-сон) мурожаати, вилоят Молия бош бошқармасининг 2022 йил 1 февралдаги
(01/02-38/115-сон) ва Давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 29 январдаги (20/5-05494-сон) хулосаларига асосланиб,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар миқдорлари 1-иловага;
Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан бино, иншоотлар ва инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган мажбурий хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлари 2-иловага;
Бозор ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан махсус ажратилган жойларда оғир ва катта ўлчамдаги қурилиш материалларини сотиш учун тўловларнинг миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
бозорлар ва савдо комплексларидан тушадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатилган хизматлар қийматини белгиланган тартибда тўлиқ ундирилишини;
янги тасдиқланган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатилган хизматлар қиймати миқдорлари ҳақида вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплекслари, сотувчи ва харидорлар эътиборига етказилиши, бу ҳақидаги маълумотларни барча кўринарли жойларга жойлаштирилиши ҳамда амалда татбиқ этилиши устидан назорат ўрнатилишини;
кўрсатиладиган хизматлар қиймати учун тўловларнинг ҳолати бўйича мониторинг кузатуви юритиш ва натижалари юзасидан вилоят ҳокимлигига аниқ таклифлар киритиб борилишини;
кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг янги миқдорларини тўғри қўлланилиши ҳамда тўлиқ ундирилиши ва бозорлар даромадларининг белгиланган қисмини маҳаллий бюджетга ўз вақтида ўтказилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминлаш топширилсин.
Вилоят ҳокими Э.Турдимов
Самарканд шаҳри, 2022 йил «15» март 112-7-0-Q/22
Қарорни юклаб олиш (PDF 291 КБ)
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot xizmati
O‘zbekiston Respublikasi Davlat hukumati portali
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi
O‘zbekiston Respublikasi milliy qonunchiligi onlayn bazasi
Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya bo‘yicha davlat inspeksiyasi
Hozir onlayn
Ro‘yxatdan o‘tganlar: 0
Mehmonlar: 4
Copyright © 2010 – 2018. . Sayt materiallaridan foydalanganda www.samarkand.uz manba sifatida ko‘rsatilishi shart.