.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2010 й., 17-сон, 131-модда) га мувофиқ, вилоят Бозорлар ва савдо комплекслари уюшмасининг 2020 йил 4 февралдаги (25-сон) хати ва вилоят Молия бошқармаси ва Давлат солиқ бошқармасининг 2020 йил 6 февралдаги (675/01-26-сон) хулосаси ҳамда вилоят Адлия бошқармасининг 2020 йил 19 февралдаги (12-14/6/597-сон) хулосаларини инобатга олиб
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари миқдорлари 1-иловага;
бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан бино, иншоотларни ва инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган мажбурий хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлари 2-иловага;
бозор ва савдо комплексларининг маъмуряти томонидан махсус ажратилган жойларда оғир ва катта ўлчамдаги қурилиш материалларини сотиш учун тўловларнинг миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Вилоят ҳокими Э.Турдимов
Самарканд шаҳри, 2020 йил 22 февраль 22 - К-сон
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.