Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида

Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида

.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2010 й., 17-сон, 131-модда) га мувофиқ, вилоят Бозорлар ва савдо комплекслари уюшмасининг 2020 йил 4 февралдаги (25-сон) хати ва вилоят Молия бошқармаси ва Давлат солиқ бошқармасининг 2020 йил 6 февралдаги (675/01-26-сон) хулосаси ҳамда вилоят Адлия бошқармасининг 2020 йил 19 февралдаги (12-14/6/597-сон) хулосаларини инобатга олиб

 

                                                                                           ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

  1. Қуйидагилар: 

бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари миқдорлари 1-иловага;

бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан бино, иншоотларни ва инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган мажбурий хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлари 2-иловага;

бозор ва савдо комплексларининг маъмуряти томонидан махсус ажратилган жойларда оғир ва катта ўлчамдаги қурилиш материалларини сотиш учун тўловларнинг миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Вилоят ҳокимининг 2019 йил 25 январдаги “Вилоятдаги бозор ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 31-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  2. Вилоят ҳокимлиги матбуот котиби ахборот хизмати (М.Мирзаев) мазкур қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталарида эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
  3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ураков зиммасига юклатилсин.

 

                                               Вилоят ҳокими                                                  Э.Турдимов

 

Самарканд  шаҳри, 2020 йил 22 февраль 22 - К-сон

Қарорни йуклаб олиш (PDF 4.40 МБ)


Охирги ўзгариш: 22/02/2021 12:13.   Кўрилганлиги: 1677
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/viloyatdagi-bozorlar-va-savdo-komplekslari-mamuriyati-tomonidan-undirib-olinadigan-bir-martalik-yigimlar-ijara-tolovlari-va-korsatiladigan-xizmatlar-qiymati-miqdorlarini-tasdiqlash-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.