Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят ҳокимининг 2018 йил 17 февралдаги "Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинaдиган бир марталик йиғимлар, ижapа тўлови ва кўрсатиладиган хизматларнинг янги миқдорларини белгилаш тўғрисида"ги 100-Қ-сонли қарори

Вилоят ҳокимининг 2018 йил 17 февралдаги "Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинaдиган бир марталик йиғимлар, ижapа тўлови ва кўрсатиладиган хизматларнинг янги миқдорларини белгилаш тўғрисида"ги 100-Қ-сонли қарори

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириладиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматларнинг янги миқдорлари 1, 2, 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Вилоят ҳокимининг 2017 йил 11 мартдаги “Вилоятдаги бозор ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматларнинг янги миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 106-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.
  3. Мазкур қарор “Зарафшон” газетасида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худайбердиев зиммасига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими                                                         Т.Джураев

Вилоят ҳокимининг 2018 йил 17 февралдаги 100-сонли қарорига 1-илова (Юклаш RTF 492 KB)


Охирги ўзгариш: 29/01/2019 19:23.   Кўрилганлиги: 1822
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/viloyatdagi-bozorlar-va-savdo-komplekslari-mamuriyati-tomonidan-undirib-olihadigan-bir-martalik-yigimlar-ijapa-tolovi-va-korsatiladigan-xizmatlarning-yangi-miqdorlarini-belgilash-togrisida-2018

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.