.
Умумий майдонининг 60 фоизида кўкаламзорлаштириш объектлари мавжуд бўлган истироҳат боғлари, парклар ва тематик хиёбонларга ҳамда уларни ишончли бошқарув ва ижарага олган тадбиркорларга нисбатан ушбу фаолият тури бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкаларига камайтирувчи коэффициентларни қўллаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сон фармони, Самарқанд вилояти ҳокимининг 2022 йил 7 январдаги 5-7-0-Q/22-сон қарори, вилоят Давлат солиқ бошқармаси (19/10-00599-сон) ва вилоят Молия бош бошқармасининг (GI01648514-сон) 2022 йил 7 январдаги хулосаларига асосланиб, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг эллик тўққизинчи сессияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Самарқанд вилояти шаҳар ва туманлари бўйича умумий майдонининг 60 фоизида кўкаламзорлаштириш объектлари мавжуд бўлган истироҳат боғлари, парклар ва тематик хиёбонларга ҳамда уларни ишончли бошқарув ва ижарага олган, инвестицион мажбуриятларини белгиланган муддатларда амалга ошириб бораётган ва солиқ қарздорлиги мавжуд бўлмаган тадбиркорларга нисбатан ушбу фаолият тури бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи коэффициентлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Ўраков), вилоят Молия бош бошқармаси (Б.Мирзаев), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (А.Инагамов) мазкур қарорга асосан юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкаларига қўлланиладиган камайтирувчи коэффициентларни солиқ тўловчиларга ўрнатилган тартибда етказилишини таъминлансин.
3. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” (А.Анваров) ушбу қарорни оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши ҳамда вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф.Насруллаев) ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Ураков) зиммасига юклансин.
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси Э.Турдимов
Самарканд шаҳри, 2022 йил «12» март VI-59-50-7-0-K/22
Қарорни юклаб олиш (PDF 272 КБ)
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.