Маркази – Иштихон шаҳри.
Ташкил топган вақти – 1943 йил 18 май.
Умумий майдони – 0,72 минг км2.
Шаҳар типидаги посёлкалар (шаҳарчалар) сони – 12 та.
Маҳалла фуқаролари йиғинлари сони – 63 та, шундан шаҳар маҳаллалари сони – 19 та, қишлоқ фуқаролари йиғинлари сони – 9 та.
Қишлоқ аҳоли пунктлари – 167 та.
2021 йил 1 январь ҳолатидаги доимий аҳоли сони – 258230 киши (эркаклар – 129955, аёллар –128 275).
Самарқанд шаҳригача бўлган масофа – 68 км.
Чегарадош туманлар – Каттақўрғон, Пастдарғом, Қўшработ, Оқдарё, Пайариқ.
Туман ҳокими – Рузиев Фазлиддин Киранович
Манзил: 140700, Иштихон тумани, Иштихон кўчаси, 6-уй
Телефон: (0366) 231-98-32
e-mail: info@ishtixon.uz
Иштихон– Самарқанд вилоятидаги қишлоқ тумани ва шу туман маркази номи.
Иштихонқадимдан маълум бўлиб, илк заминдорлик даврида мустақил ҳокимликнинг маркази бўлган, кейинчалик Сўғдиёна таркибига кирган. Самарқанд араблар томонидан босиб олингач, Сўғд ишхидлари Иштихонга келиб, уни пойтахт қилган. Х асрларда Иштихон қалъа, шаҳристон ва рабоддан иборат катта шаҳар бўлган. Кейинги асрларда ҳам йирик савдо шаҳри сифатида машҳур эди. Тарихий манбаларда Иштихон савдо-сотиқ ривожланган, атрофи боғ-роғ, далалар билан ўралган чиройли шаҳар сифатида тилга олинади. Иштихонга Зарафшон дарёси орқали сув келган. Кейинчалик шаҳар харобага айланган. Унинг ўрнида кичикроқ қишлоқ – ҳозирги Иштихон шаҳри вужудга келган (Ўзбекистон Миллий энциклопедияси, 323-бет).
Иштихон топоними этимологияси ҳақида аниқ маълумот йўқ. Манбаларда “ичди қон”, “ишқи хон”, “ичди хон” каби тахминий фикрлар мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.