Тойлоқ туманида “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишлаб “Аксилкоррупция ҳафталиги” доирасида “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Туман ҳокимлиги ходимлари, корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари ўртасида ўтказилган йиғилишда вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши курашиш ички назорат қилиш шўъбаси мудири О. Язданов, вилоят ИИБ ЖҚБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими бошлиғи Ш. Раҳимов, вилоят прокуратураси катта терговчиси Ш. Сайфиддинов, вилоят бош имом хатиби Х. Сатторов ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари Ж. Ҳақбердиев иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Демократик қадриятлар қарор топиб бораётган бир вақтда давлат хизматчилари томонидан порахўрлик, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этилиши ҳокимиятнинг обрўсизланишига, давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етишига сабаб бўлиши ҳақида сўз юритишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.