Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилоятининг 2023 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

Самарқанд вилоятининг 2023 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

.

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддалари, Бюджет кодексининг 99-моддаси, “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосарининг 2022 йил 22 декабрдаги (1061/01-30-сонли) билдиргиси, вилоят Молия бош бошқармасининг 2022 йил 20 декабрдаги (01/01-38/946-сонли) хулосаларини инобатга олиб, халқ депутатлари вилоят Кенгаши олтинчи чақириқ, етмиш тўққизинчи сессияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

       1.Ўзбекистон Республикасининг “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижро учун қабул қилинсин.

  1. Ўзбекистон Республикасининг “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида” Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг 2023 йил учун даромадлари 4 958,8 млрд.сўм, харажатлари 7 155,0 млрд.сўм прогноз қилинганлиги ҳамда республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар 2 196,2 млрд.сўм миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Қуйидагилар:

         2023 йил учун Самарқанд вилоятини  ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози 1-иловага мувофиқ;

         2023 йил учун вилоят маҳаллий бюджети даромадлари прогнози 2-иловага мувофиқ;

      2023 йил учун вилоятнинг вилоят бюджетидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари 3-иловага мувофиқ;

         2023 йил учун туманлар ва шаҳарлар бюджетларига умумдавлат солиқларидан ажратмалар нормативлари 4-иловага мувофиқ;

Бунда, ажратмалар нормативлари бўйича вилоят маҳаллий бюджети билан туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг тақсимотини ўрнатилган тартибда Самарқанд вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

         2023 учун шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларининг даромадлари ва харажатларининг прогнози 5-иловага мувофиқ;

      2023 йил учун вилоят бюджетидан туман ва шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман ва шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги Қонунда белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. 2023 йил учун вилоятнинг вилоят бюджети захира жамғармаси ҳажмлари 22,7 млрд.сўм миқдорида белгилансин.
  2. Туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг 2023 йил учун захира жамғармалари тегишли бюджетлар тасдиқланган умумий харажатларининг (бундан туманлар ва шаҳарлар бюджетлари жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштириш маблағлари мустасно) камида 1,0 фоизи миқдорида шакллантирилсин.

Вилоятнинг вилоят бюджети захира жамғармасидан маблағлар ажратилган тақдирда ушбу қарорга ўзгартиришлар киритилмайди.

  1. 2023 йил учун вилоятнинг вилоят бюджети шахсий ғазна ҳисобварақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 13 275,0 млн.сўмни ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетлари шахсий ғазна ҳисобварақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 7-иловага мувофиқ белгилансин.
  2. Ўзбекистон Республикасининг мазкур Қонуни билан 2023 йилда халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан, маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилганлиги инобатга олинсин.
  3. Қонунга мувофиқ 2023 йилда қуйидаги солиқ турлари:

а) шаҳар ва туманлар бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

норудақурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

айланмадан олинадиган солиқ;

Давлат объектларини ижарага беришдан олинадиган даромадлар;

мобил алоқа хизматлари, тамаки ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан, пиво учун акциз солиғи бўйича тушумлар тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 июль ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Самарқанд вилояти статистика бошқармасидан олинган туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ.

б) вилоятнинг вилоят маҳаллий бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:

электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

қонунчиликда белгиланган миқдорлардаги давлат божлари (патент божларидан ва лицензиялар берганлик учун давлат божларидан ташқари);

қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;

қонунчиликда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ўтказилиши белгиланган тушумлар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улуши бўйича дивидендлар (даромадлар)ва ажратмалар;

давлат активларини сотишдан қонунчиликда белгиланган нормативлар бўйича олинган даромадлар.

в) вилоят бюджети ҳамда шаҳар ва туманлар бюджетлари ўртасида тақсимланади:

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

бензинни, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғи;

қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона органлари томонидан ундириладиган йиғимлардан, ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун ундириладиган утилизация йиғимидан, шунингдек, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўловдан ташқари);

айрим турдаги товарларнинг чакана савдосига доир ҳуқуқ учун йиғимлар;

Шу билан бирга, қонунга мувофиқ вилоят маҳаллий бюджетига ажратма қилинган 100 фоиз миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тушумларнинг (жисмоний шахслар мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан ташқари) ҳамда фойда солиғидан тушумларнинг (Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек, норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғидан ташқари) шаҳар ва туманлар ўртасида тақсимлансин.

  1. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари котибияти (К.Хушбаков), вилоят Молия бош бошқармаси (Б.Мирзаев), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (А.Инагамов), шаҳар ва туман ҳокимликлари ва масъул бошқарма ва ташкилотлар билан биргаликда:

тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантириш;

маҳаллий бюджети прогноз кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали бажариш;

бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш;

бюджет интизомига риоя этилиши устидан назорат ва масъулиятни янада кучайтириш;

тегишли маҳаллий бюджетларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушумини таъминлаш;

бюджет даромадлар базасини ошириш ва қўшимча резервларни аниқлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратсин.

  1. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари котибияти (К.Хушбаков), шаҳар ва туманлар ҳокимликлари:

бюджет даромадлари ва харажатларининг прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш;

солиқ базасини кенгайтириш, иқтисодий салоҳиятни ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан қатъий назоратни ўрнатиш;

тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгашларига киритиб борилишини таъминласин.

  1. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф.Насруллаев), вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари котибияти (К.Хушбаков), вилоят Молия бош бошқармаси (Б.Мирзаев), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (А.Инагамов), шаҳар ва туман ҳокимликлари:

2023 йилнинг март (I чорак учун), июнь (II чорак учун), сентябр (III чорак учун), декабрь (йиллик) ойларининг дастлабки ўн кунлигида вилоят, шаҳар ва туманларида дастлабки икки ойликда давлат бюджети ва маҳаллий бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичлари, маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланишини чораклик ижросини таъминлаш юзасидан шаҳар ва туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, давлат солиқ инспекцияси ва молия бўлими бошлиқлари иштирокида муҳокамалар ўтказилишини таъминласин;

Ҳар чорак якунида вилоятнинг ҳамда шаҳар ва туманларда давлат бюджети ва маҳаллий бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичлари, маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланишини таъминлаш юзасидан сусткашликка йўл қўйган шаҳар ва туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, давлат солиқ инспекцияси ва молия бўлими бошлиқларининг ҳисоботини эшитилиши юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашига таклифлар киритиб борсин.

  1. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф.Насруллаев) ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари котибияти (К.Хушбаков) зиммасига юклатилсин.
  2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

 

Кенгаш раиси                                                                  Э.Турдимов

Самарканд  шаҳри, 2022 йил «29» декабрь VI-79-250-7-0-K/22

Қарорни йуклаб олиш (PDF 368 КБ)

 


Киритилган вақти: 04/01/2023 18:40.   Кўрилганлиги: 414
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/samarqand-viloyatining-2023-yilgi-mahalliy-byudjetini-tasdiqlash-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.