Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилоятида тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслари томонидан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш бўйича хизматлари учун тўловларнинг чекланган миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида

Самарқанд вилоятида тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслари томонидан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш бўйича хизматлари учун тўловларнинг чекланган миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида

      Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сонли қарорининг 5-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 4 июндаги (04/11-01-32/1888-сон) ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2020 йил 20 майдаги (12/6-5/2348-сон) хатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

 Самарқанд вилоятида тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларнинг жисмоний шахслари томонидан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш бўйича хизматлари учун тўловларнинг чекланган миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Вилоят ҳокимлиги матбуот котиби — ахборот хизмати (М.Мирзаев) мазкур қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталарида эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
  2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 Вилоят ҳокими в.в.б                                                Ж.Ураков

Самарканд  шаҳри, 2021 йил 26 январь 10 - К-сон

Қарорни юклаб олиш (PDF 908 КБ)


Охирги ўзгариш: 23/02/2021 15:21.   Кўрилганлиги: 958
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/samarqand-viloyatida-tadbirkorlik-subektlari-yuridik-shaxslari-tomonidan-jismoniy-shaxslarga-tegishli-engil-avtotransport-vositalarining-texnik-holatini-tekshirish-boyicha-xizmatlari-uchun-tolovlarning-cheklangan-miqdorlarini-tasdiqlash-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.