Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилоятида 2020 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик   учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида

Самарқанд вилоятида 2020 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик   учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида

       Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2009 й., 15-сон, 186-модда) қарорининг 3-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 30 декабрдаги 1752/03-13-сонли хати билан тақдим этилган Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Молия вазирликлари ўртасида келишилган 2020 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини инобатга олиб,

 

                                                                                          Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

  1. Қуйидагилар:

  Самарқанд вилоятида 2020 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага;

ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. “Самарқанд вилоят давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси (Б.Пайшанов)га:

давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш ва ижарага бериш;

ижарага берилган давлат мулкини ва уни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш;

ижарага бериладиган давлат мулки бўйича маълумотлар базасини шакллантириш;

ижара объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;

фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисидаги эълонларни ва ижарага берилаётган давлат мулклари рўйхатларини даврий нашрларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активлари бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ва Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаларининг веб-сайтларига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

  1. “Самарқанд вилоят давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси (Б.Пайшанов), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Ахмедов), шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳудудларда ижара муносабатларини тартибга солиш, ижарага берилаётган давлат мулки ҳисоботини тўғри юритиш ва бюджетга қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида давлат мулкини балансда сақловчилар томонидан ижарага бериш самарадорлигини ошириш ва ташкиллаштиришда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйсин.
  2. Вилоят ҳудудида 2020 йилда давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси белгилансин.
  3. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати рахбари-матбуот котиби (Мирзаев), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси (Анваров) мазкур қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталарида эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
  4. Вилоят ҳокимининг 2019 йил 12 январдаги “Самарқанд вилоятида 2019 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 16-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ураков зиммасига юклатилсин.
  6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

                                                             Вилоят ҳокими                                                           Э.Турдимов

                                                                              

Самарканд  шаҳри, 2020 йил 29 январь 15 - К-сон

 Қарорни юклаб олиш (PDF 5.27 МБ)


Охирги ўзгариш: 23/02/2021 15:47.   Кўрилганлиги: 2171
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/samarqand-viloyatida-2020-yilda-davlat-kochmas-mulkidan-foydalanganlik-uchun-ijara-tolovining-eng-kam-stavkalarini-tasdiqlash-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.