ЛОЙИҲА
Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани Хўжа Исмоил (Ҳартанг) шаҳарчасининг бош режасини амалга тадбиқ этиш ишларини ташкил этиш, аҳолига ва зиёратгоҳга ташриф буюрган меҳмонларга қулай шарт-шароитларни яратиш, аҳоли пунктининг архитектура-шаҳарсозлик қиёфасини тубдан яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Самарқанд вилояти ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси – буюртмачи;
“Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУК лойиҳа институти – бош лойиҳачи;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати Молия-хўжалик департаментига қарашли “Қурилиш бирлашмаси” АЖ – бош пудратчи этиб белгилансин.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда шаҳарчанинг ташқи ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини (биринчи қудуққача) қуриш бўйича Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, экспертизадан ўтказилишини ва қурилишини;
“Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ўзбектелеком” АК ташқи электр, газ ва алоқа тармоқлари қурилишини ўз маблағлари ҳисобидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, экспертизадан ўтказилиши ва қурилишини;
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳисобидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, экспертизадан ўтказилиши ва қурилишини;
бир ой муддатда барча объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, амалга ошириладиган ишларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш ва ўрнатилган тартибда тасдиқланишини;
тасдиқланган манзилли дастур асосида бажариладиган ишларга бир ой муддатда молиялаштириш очилиши ҳамда қурилиш-монтаж ишларини 2018 – 2019 йилларда амалга оширилишини таъминласинлар.
шаҳарчанинг бош режасини амалга тадбиқ этиш ишларини ташкил этишда тасдиқланган бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳасига қатьий амал қилинишини;
бош режага мувофиқ мажмуа атрофида қурилиши режалаштирилган меҳмонхоналар ва бошқа туризм инфратузилмаси объектларини, савдо
ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари қурилиши учун тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этилишини;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ҳудуддаги кўчмас мулк объектлари эгалари бўлган фуқаролар ва юридик шахсларга уларнинг ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан, уларга белгиланган тартибда бошқа ҳудуддан ер участкаси ажратиш ва пул компенсацияларини тўланишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда шаҳарчадаги мавжуд (сақлаб қолинадиган) турар-жой ва нотурар объектларини, шу жумладан ижтимоий соҳа объектларини, ички муҳандислик тармоқларини тартибга келтириш, замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талаблари асосида таъмирлаш ишларини ташкил этсин.
Ўзбекистон Республикаси
Бош вазири А. Арипов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ (Yuklab olish PDF 289 MG)
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.