Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ, ПАЙАРИҚ ТУМАНИ ХЎЖА ИСМОИЛ (ҲАРТАНГ) ШАҲАРЧАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ, ПАЙАРИҚ ТУМАНИ ХЎЖА ИСМОИЛ (ҲАРТАНГ) ШАҲАРЧАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

ЛОЙИҲА

Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани Хўжа Исмоил (Ҳартанг) шаҳарчасининг бош режасини амалга тадбиқ этиш ишларини ташкил этиш, аҳолига ва зиёратгоҳга ташриф буюрган меҳмонларга қулай шарт-шароитларни яратиш, аҳоли пунктининг архитектура-шаҳарсозлик қиёфасини тубдан яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани Хўжа Исмоил (Ҳартанг) шаҳарчаси (кейинги ўринларда шаҳарча деб аталади)нинг 2040 йилгача бўлган муддатга ривожлантиришнинг бош режаси ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2018 йил 5 сентябрдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Шаҳарча ҳудудидаги “Имом Ал-Бухорий” мажмуасининг бош режа бўйича мавжуд ҳудудини ободонлаштириш, бино ва иншоотларини қайта қуриш, таъмирлаш ишларини ташкил этиш бўйича:

Самарқанд вилояти ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси – буюртмачи;

“Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУК лойиҳа институти – бош лойиҳачи;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати Молия-хўжалик департаментига қарашли “Қурилиш бирлашмаси” АЖ – бош пудратчи этиб белгилансин.

  1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси
    “Имом Ал-Бухорий” мажмуасининг бош режа бўйича ҳудудини ободонлаштириш, мавжуд бино ва иншоотларини қайта қуриш ҳамда таъмирлаш ишларини қонунчиликда тақиқланмаган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин.
  2. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ўзбектелеком” АК шаҳарчанинг ташқи электр, газ, алоқа ва ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини қуриш учун тегишлилиги бўйича буюртмачи этиб белгилансин. Бунда:

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда шаҳарчанинг ташқи ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини (биринчи қудуққача) қуриш бўйича Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, экспертизадан ўтказилишини ва қурилишини;

“Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ўзбектелеком” АК ташқи электр, газ ва алоқа тармоқлари қурилишини ўз маблағлари ҳисобидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, экспертизадан ўтказилиши ва қурилишини;

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳисобидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, экспертизадан ўтказилиши ва қурилишини;

бир ой муддатда барча объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, амалга ошириладиган ишларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш ва ўрнатилган тартибда тасдиқланишини;

тасдиқланган манзилли дастур асосида бажариладиган ишларга бир ой муддатда молиялаштириш очилиши ҳамда қурилиш-монтаж ишларини 2018 – 2019 йилларда амалга оширилишини таъминласинлар.

  1. Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Турдимов):

шаҳарчанинг бош режасини амалга тадбиқ этиш ишларини ташкил этишда тасдиқланган бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳасига қатьий амал қилинишини;

бош режага мувофиқ мажмуа атрофида қурилиши режалаштирилган меҳмонхоналар ва бошқа туризм инфратузилмаси объектларини, савдо
ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари қурилиши учун тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этилишини;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ҳудуддаги кўчмас мулк объектлари эгалари бўлган фуқаролар ва юридик шахсларга уларнинг ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан, уларга белгиланган тартибда бошқа ҳудуддан ер участкаси ажратиш ва пул компенсацияларини тўланишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда шаҳарчадаги мавжуд (сақлаб қолинадиган) турар-жой ва нотурар объектларини, шу жумладан ижтимоий соҳа объектларини, ички муҳандислик тармоқларини тартибга келтириш, замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талаблари асосида таъмирлаш ишларини ташкил этсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишлари доирасида лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказсин ҳамда бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларининг сифати ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига катьий риоя этилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
  2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқаров зиммасига юклатилсин.

 

 

    Ўзбекистон Республикаси

              Бош вазири                                                                                                                  А. Арипов

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ (Yuklab olish PDF 289 MG)


Охирги ўзгариш: 23/10/2018 17:08.   Кўрилганлиги: 2578
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/samarqand-viloyati-payariq-tumani-xoja-ismoil-hartang-shaharchasini-rivojlantirish-chora-tadbirlari-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.