Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилояти ҳудудларида экологик мобиль назорат постларини ташкил қилиш тўғрисида

Самарқанд вилояти ҳудудларида экологик мобиль назорат постларини ташкил қилиш тўғрисида

.

Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 5, 52, 53, 16, 17 ва 18-моддалари ҳамда “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 3, 10 ва 20-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида ва вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган 20-сонли йиғилиш баёнининг (02-PA 1-6740, 16.04.2021й.) 21.2-банди ижросини таъминлаш мақсадида

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида ва вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган 20-сонли йиғилиш баёнининг (02-PA 1-6740, 16.04.2021й.) 21.2-банди ижро учун қабул қилинсин.
  2. Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (Д.Ачилов) вилоят Ички ишлар бошқармаси (Ш.Рахмонов) бир ҳафта муддатда вилоят миқёсидаги туман ва шаҳар йўлларидаги жисмоний ва юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларидан чиқаётган зарарли газлари миқдорини камайтириш ва назорат қилиш бўйича қўшма чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин.

Бунда, вилоят ҳудудидаги автомобиль йўлларида автотранспорт воситаларидан ташланаётган ис гази (СО) ва тутун миқдорларини экологик мослигини махсус асбоб-ускуналар ёрдамида аниқлаши ва доимий равишда назорат қилиб бориш;

ис гази (СО) ва тутун миқдорлари белгиланган нормалардан юқори бўлган жойлар аниқланган ҳолларда блок-пост, тўсиқ-пост ҳамда мобиль-экипаж постлари ташкил этилиши назарда тутилсин.

  1. Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (Д.Ачилов):

ташкил этиладиган экологик мобиль назорат пунктларини ис гази (СО), тутун даражаси ҳамда меъёрдан ортиқ зарарли чиқиндиларни аниқловчи махсус асбоб-ускуналар билан жиҳозланишини;

ташкил этиладиган экологик мобиль назорат пунктларида ҳамда вилоят ҳудудидаги мавжуд халқаро аҳамиятга эга бўлган М-39 автомобиль йўлининг 1038 километрида жойлашган “Юқори нуқта” ҳамда М-39 автомобиль йўлининг 1120 километрида жойлашган “Омон-қўтон” мунтазам йўл патруль хизмати масканларида блок-пост, тўсиқ-пост ҳамда мобиль-экипаж постларига вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг мутахассислари жалб этилишини таъминласин.

  1. Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (Д.Ачилов) вилоят Ички ишлар бошқармаси (Ш.Рахмонов) билан биргаликда:

вилоят ҳудудидаги мавжуд йўл патруль хизмати масканларида, блок-пост, тўсиқ-пост ҳамда мобиль-экипаж постларда, автокорхоналар ва автотранспорт воситаларини таъмирлаш устахоналарининг кириш ва чиқиш жойларида атмосфера ҳавосига автотранспорт воситаларидан чиқаётган ис гази (СО) ва тутун миқдори ортиб кетишини олдини олиш ҳамда бартараф қилиш мақсадида рейд тадбирлари ўтказиб борилишини;

шунингдек, йўлларда ва аҳоли яшаш жойларида атмосфера ҳавосини ифлосланиши юзасидан мониторинглар ўтказиш, турғун манбалар ва ҳаракатдаги манбалардан ҳамда умумий ифлосланиш (фон) юқори бўлган жойларда аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича ўрнатилган тартибда аниқ чоралар кўрилишини таъминласинлар.

  1. Вилоят телевидениеси (М.Ихтиёров), “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти (Ф.Тошев)га мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
  2. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари - матбуот котиби (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази давлат унитар корхонаси директори (А.Анваров) ушбу қарорни lex.uz - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари ва маълумотлари миллий базасига ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласинлар.
  3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуров, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш.Рахмонов ҳамда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Д.Ачиловлар зиммасига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими                                                                                     Э.Турдимов

Самарканд  шаҳри, 2021 йил 27 май 105 - К-сон

Қарорни юклаб олиш (PDF 725 KБ)


Киритилган вақти: 28/05/2021 16:39.   Кўрилганлиги: 948
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/samarqand-viloyati-hududlarida-ekologik-mobil-nazorat-postlarini-tashkil-qilish-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.