Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

САМАРҚАНД ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

.

Вилоят ҳудудидаги мактаб ва мактабгача таълим муассасалари жойлашган кўча ва ички йўлларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини чеклаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сонли қарорига мувофиқ, вилоят ҳудудидаги мактаб ва мактабгача таълим муассасалари олдида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида,

                                                                                      Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

  1. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (Шукуров), вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги, вилоят Халқ таълими ва Мактабгача таълим бошқармаларининг вилоятда йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари олдида транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини чеклаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
  2. 1 ва 2-иловаларга мувофиқ мактаб ва мактабгача таълим муассасалари жойлашган кўча ва ички йўлларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиш тезлиги соатига 50 километргача чеклансин.
  3. Вилоят ИИБ ЙХХБ (А.Носиров)га жорий йилнинг якунига қадар вилоят ҳудудидаги мактаб ва мактабгача таълим муассасалари жойлашган кўчалар ҳамда ички хўжалик йўлларига автотранспорт воситаларини ҳаракатини чекловчи йўл белгиларини ўрнатиш ҳамда тизимли назорат ўрнатиш топширилсин.
  4. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси (А.Анваров) мазкур қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталарида эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласин.
  5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуров зиммасига юклатилсин.

 

 

                                             Вилоят ҳокими                                                             Э.Турдимов

Самарканд  шаҳри, 2020 йил 29 февраль 30 - К-сон

Қарорни юклаб олиш (PDF 13.9 МБ)


Охирги ўзгариш: 22/02/2021 12:20.   Кўрилганлиги: 1400
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/samarqand-viloyat-hokimining-qarori123

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.