Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“Соғлом бола йили” ҳудудий дастурининг ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

“Соғлом бола йили” ҳудудий дастурининг ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

2014 йилнинг 1 декабр ҳолатида

Самарқанд вилояти ҳокимининг 2014 йил 22 февралдаги 39-Қ-сонли қарори билан “Соғлом бола йили” ҳудудий дастури қабул қилиниб, 7 та бўлим ва 150 банддан иборат белгилаб берилган барча вазифалар тўлиқ бажарилди.

“Соғлом бола йили” ҳудудий дастури чора-тадбирларини амалга оширишнинг харажатлари 648 млрд 200 млн сўмни ва эквивалентда 1 338,1 минг Еврони ташкил қилди.

Асосий эътибор аҳоли репродуктив саломатлигини яхшилаш, таълим, тиббиёт ва болалар спортини ривожлантиришга қаратилиб, мазкур соҳалар янги босқичга кўтарилди.

Инвестиция дастурига кўра, 66 та умумтаълим мактаби, 18 та касб-ҳунар таълими муассасаси, 17 та болалар ва ўсмирлар спорти объекти (4 та болалар мусиқа ва санъат мактаби) қурилди, реконструкция қилинди ва капитал таъмирланиб, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 23 йиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилди.

Реконструкция ишлари олиб борилаётган 12 та соғлиқни сақлаш объекти, Оқдарё, Жомбой ва Пайариқ туманларидаги маданият ва аҳоли дам олиш марказлари реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Жами ижтимоий соҳа объектлари учун 104 993,8 млн сўм маблағ ўзлаштирилди.

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 17 та баскетбол майдончасида қурилиш ишлари олиб борилди, тадбиркорлар маблағлари ҳисобидан 50 тага яқин сунъий қопламали мини-футбол стадиони қурилди.

Вилоят бўйича 16 842 та никоҳ қайд қилинган бўлиб, 32425 нафар никоҳланувчилар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Қишлоқ жойларда яшовчи ҳомиладор аёлларни поливитаминларнинг махсус комплекслари билан бепул таъминланиши давом эттирилиб, тиббиёт муассалари томонидан 85,1 фоиз (Республикада 74,5 фоиз) аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди.

27 та қишлоқ врачлик пункти ҳомийлар (1 353,3 млн сўм) ва маҳаллий бюджет (1 652 млн сўм) маблағлари ҳисобидан капитал ва жорий таъмирланди.

Маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича жамоатчилик иштирокида 396 та қишлоқ врачлик пунктларидан 38 таси (оптимизация) “Қишлоқдаги тиббий-санитария маскани”га айлантирилди.

Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли “Қуёшжон” силга қарши болалар санаториеси, “Оҳалик” ва “Қуёшжон” вилоят болалар силга қарши курашиш сиҳатгоҳлари бирлаштирилиб, “Вилоят болалар махсуслашган сиҳатгоҳи” муассасасига айлантирилди.

“Саломатлик” сектори фаолияти доирасида аҳоли ўртасида олиб борилаётган тиббий кўриклар ва тиббий саводхонликнинг боришини мониторинг қилиш мақсадида 3 минг 200 нафар аҳоли ижтимоий патронажлар орқали тиббий кўрикдан ўтказилди.

“Оилада ахлоқий ва маънавий қадриятларни шакллантириш”, “Соғлом фарзанд туғилиши ва тарбияси”, “Оиланинг ижтимоий-психологик муаммолари”, “Эрта никоҳ ва ажримларнинг олдини олиш, оиланинг ҳуқуқий асослари” мавзуларида Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиали ва саломатлик марказлари томонидан 1300 марта маъруза, 309 марта давра суҳбати ва 3 450 марта суҳбат, “Соғлом оила, оналик муҳофазаси асослари” бўйича 1 125 марта маъруза, 540 марта давра суҳбати ва 5 220 марта суҳбатлар ўтказилди.

Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг 779 638 нафаридан 239 374 нафари педиатр, стоматолог, невропатолог, эндокринолог, окулисткаби мутахассислар иштирокида тиббий кўрикдан ўтказилди.

Германиянинг “Фриеденздорф Интернейшнл” халқаро ташкилоти мутахассислари томонидан кам таъминланган оилалардан 12 ёшгача бўлган 56 нафар бемор болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, Германияда даволаш учун танлаб олинди.

7040 нафар назоратга олинган ҳомиладорларга поливитамин комплекслари бепул тарқатилди.

“Она ва бола скрининги” маркази томонидан 4361 нафар хомиладор аёллар ультратовуш текширувидан ўтказилди.

Самарқанд шаҳридаги 10-сон, Каттақўрғон шаҳридаги 16-сон, Пастдарғом туманидаги 6-сон, Ургут туманидаги 4-сон, Оқдарё туманидаги 19-сон, Жомбой туманидаги 21-сон мактабгача таълим муассасалари намунали этиб ташкил қилинди. Мактабгача таълим муассасаларининг ҳар бирида камида 40 нафардан болаларни жойлаштириш, замонавий жиҳозлар билан жиҳозлаш ва малакали тарбиячи-мураббийлар билан таъминлаш ишлари олиб борилди.

Дастур доирасида 12 060 ўринли 52 та умумтаълим мактабини реконструкция қилиш, 14 та умумтаълим мактабини капитал таъмирлаш, уларни ўқув мебеллари, компьютер синфлари, ўқув лабораториялари ускуналари ва бошқа инвентарлар билан жиҳозлаш ишлари олиб борилди.

Таълим муассасаларининг чет тиллари кабинетларини замонавий ахборот-коммуникация, ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) бўйича чора-тадбирлар режаси тузилиб, дастурга киритилган таълим муассасаларининг 1-4-синф чет тиллари кабинетлари белгиланган талаблар асосида тайёрланди.

Вилоятга келтирилган 2060 донадан Магнитола (DVD-плеер), А4 ўлчамдаги расмлар тўплами, ўзбекча-инглизча ва инглизча-ўзбекча луғат, инглиз тилидаги ўзбек халқ эртаклари, 292 дона компьютер техникаси (ноутбук) ва шунча маркерли доскалар белгиланган тартибда қабул қилиб олиниб, тасдиқланган манзилли рўйхат асосида таълим муассасаларига “Ўқув таълим таъминот” давлат унитар корхонаси Самарқанд филиали томонидан ўрнатиб берилди.

Вилоятдаги 1105 та маҳалла фуқаролар йиғинида оилаларга ҳар томонлама ёрдам берувчи “Оилаларга кўмаклашиш маркази” ташкил этилди.

Ижтимоий ёрдамга муҳтож 153 та оила, жазо муддатини ўтаётган 24 нафар хотин-қизларни соғлом маънавий ҳаётга қайтариш ва уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар олиб борилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларнинг никоҳ тўйларини ўтказиш ва турмуш шароитини яхшилашга кўмаклашиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, Самарқанд шаҳри, Ургут ва Пастдарғом туманларидан 4 тадан, қолган 13 та шаҳар ва туманлардан 3 тадан ёш оилаларнинг никоҳ тўйлари ўтказилди.

14 мингдан ортиқ (3,5 минг нафари хотин-қизлар) норасмий ҳунармандлар аниқланиб, уларни босқичма-босқич расмий тарзда банд қилиш ишлари олиб борилди, улар ўртасида қонунчиликда белгиланган ҳунарманд-касаначиларга берилган имтиёзлар ва енгилликлар ҳақида тўлиқ маълумотлар етказилди. Натижада 2746 нафар аҳоли “Ҳунарман” уюшмаси билан меҳнат шартномаси тузилди.

Тиббий меҳнат экспертиза комиссиялари, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари тавсияномалари асосида 43 нафар вояга етмаганларга 43 дона реабилитация-техника воситалари ажратилди. Ногиронларни тиббий реабилитация марказида вояга етмаган болаларни реабилитация қилиш йўли билан соғломлаштириш учун барча шарт-шароит яратилди.

Шаҳар ва туманлар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари ва тиббиёт муассасалари йўлланмалари асосида 60 нафар болалар вилоят Ногиронларни тиббий реабилитация қилиш марказида, 6 нафари бошқа вилоятларда соғломлаштирилди.

“Маҳалланг тинч – оиланг тинч, оиланг тинч – сен тинч” мавзусида
ўтказилган тадбирларга 2314 нафар мактаб ўқувчиси, 1278 нафар коллеж ўқувчиси жалб қилинди.

Одам савдосига қарши курашиш идоралараро комиссияси ва миграция жараёнлари мониторинг Штаби томонидан чет давлатлардан қайтарилган 54 нафар хотин-қиз тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди, улар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди. 5 нафар одам савдоси қурбони бўлган хотин-қизга ҳуқуқий ва тиббий-психологик маслаҳатлар берилди.

Ёш оилаларга ипотека кредитлари воситасида сотиш учун вилоят ҳудудида кўп квартирали уй-жойлар қуришга тижорат банклари томонидан 6 та ёш оилага 449,7 млн сўмлик, 23 та ёш оилага узоқ муддат фойдаланишга мўлжалланган уй-рўзғор буюмларини сотиб олиш учун 107 млн сўмлик, 32 нафар хотин-қизга уй меҳнатини енгиллаштириш мақсадида маиший ва ошхона электр жиҳозларини харид қилиш учун 5,8 млн сўмлик кредитлар ажратилди.

Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган йирик тадбирларга тайёргарлик кўриш мақсадида 324 мингдан зиёд уйларнинг ташқи қиёфасига, 343 минг уйларнинг томларига, 782 та чиқит йиғиш пунктларига, 37 мингта ёритиш асбобларига 76 та ирригация, 39 та дренаж қурилмаларига эстетик ва амалий жиҳатдан ишлов берилди.

142 мингта якка тартибдаги иморат ва 387 та кўп квартирали турар жой, 334 та бинонинг пештоқи, 148 мингта уй-жойнинг томи янгиланди.

174 км масофадаги кўча, 93 км йўлаклар мукаммал таъмирланди, йўл сатҳлари асфальт қилинди, 1254 та жалага қарши новлар ўрнатилди. 24 та қишлоқ массивига олиб борувчи 13,4 км масофадаги ички йўллар қурилди.

1068 та қабристонга 3 минг туп манзарали дарахт ва буталар экилди.

Боласини 2 ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиш бўйича 5704 та, вояга етмаган болалари учун нафақа олувчи 51 586 та ҳамда кам таъминланган оила сифатида моддий ёрдам олувчи 6211 та, жами 63 501 та ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилалар аниқланди. Наврўз умумхалқ байрами арафасида 622 та хонадонга қорамоллар ажратилди.

Шаҳар ва туманларда қурилаётган уй-жойларга 10,8 минг туп мевали ва 5,4 минг туп манзарали дарахт экилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Вилоятдаги 14 та туманнинг чекка қишлоқлари таркибида жами 17 та, шундан 12 та “Гўзаллик салони”, 3 та кийим тикув цехи, 2 та маиший техникага техник хизмат кўрсатиш пункти бўлган маиший хизмат кўрсатиш комплекслари фойдаланишга топширилди.

Самарқанд шаҳрида 12 та кўп квартирали уй-жой қурилиб, 576 та оилалар уй билан таъминланди. Бунинг учун 15 млрд сўм банк кредити, 33 млрд аҳоли маблағи сарфланди.

Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 3 та 4 қаватли, ҳар бири 64 хонадонга мўлжалланган “Камолот” уйлари қурилмоқда. Буни амалга оширишга 15 млрд сўм банк кредитлари ажратиш режалаштирилган.

71,7 км масофада ичимлик суви тармоқлари тортилди, 43 та қудуқ қазилди. Қурилиш ишларига 5 162 млн сўм сарфланди, 20 859 нафар аҳоли учун тоза ичимлик сув таъминоти яхшиланди.

Шаҳар ва туманлар марказий кўчалари, қишлоқ аҳоли пунктлари йўлларини, шаҳар типидаги посёлкалар мақомини олган аҳоли пунктлари кўчалари ва қишлоқ ички автомобил йўлларини таъмирлаш ишларига 10 млрд 367 млн 400 минг сўм маблағ ажратилиб, ушбу маблағ ҳисобидан 114,5 км масофадаги йўлларни таъмирлаш бўйича манзилли рўйхат тасдиқланган. Бугунга қадар 8 млрд 170 млн 400 минг сўм молиялаштирилган (78,8 фоиз), 8 млрд 863 млн сўм (85,5 фоиз) ҳажмида қурилиш ишлари бажарилган.

Жумладан, 95,7 км қишлоқ аҳоли пунктлари, шаҳар типидаги посёлкалар мақомини олган аҳоли пунктлари ва қишлоқ ички автомобил йўлларини таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда.

Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларининг марказий кўчаларини таъмирлаш ишларига ажратилган 1 млрд 891 млн сўм маблағ эвазига 18,8 км масофадаги йўллар таъмирланди.

Самарқанд шаҳридаги Сўғдиёна, Тайлоқ, Ургут туманлари, Пайариқ тумани маркази ҳамда Челак шаҳридаги маданият ва истироҳат боғлари реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Пахтачи, Нарпай, Оқдарё, Жомбой, Қўшработ туманлари марказларидаги маданият ва истироҳат боғларини реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд шаҳрининг эски шаҳар қисмидаги Руҳобод мажмуаси атрофида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда. 6 гектар ҳудуди кўкаламзорлаштирилди, диаметри 18 метр бўлган мусиқали фаввора қурилиб, ишга туширилди, мавжуд 9 та фаввора реконструкция қилинмоқда. Бу ишларга қарийб 2 млрд 800 млн сўм маблағ сарфланди, шунинг 735 млн сўми хомийлар маблағи ҳисобланади.

Ургут туманининг чегара олди ҳудудидаги “Мирзабоғлон-Чеп” маҳалласида маҳалла маркази, деҳқон бозори, 28 та савдо дўкони, 4 та ошхона, 4 та маиший хизмат шахобчаси, 1 та дорихона, 2 та ишлаб чиқариш корхонаси, мини-стадион қурилиб, фойдаланишга топширилди, 84 та иш ўрни яратилди. Шу маҳалла ҳудудида 500 ўринга мўлжалланган амфитеатр қурилиши давом этмоқда.

Маҳалла марказлари қурилиши Нуробод, Қўшработ, Жомбой, Пастдарғом туманларида олиб борилмоқда.

2014 йилда вилоят бўйича 1 триллион 257 млрд сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Шундан 219,9 млн сўми (17,5 фоизи) бюджет маблағлари, қолган 1 триллион 37 млрд (82,5 фоизи) аҳоли, тадбиркорлар, банк кредитлари ҳисобидан амалга оширилди.


Охирги ўзгариш: 17/12/2014 20:56.   Кўрилганлиги: 4068
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/regional_government/soglom-bola-yili-hududiy-dasturining-ijrosi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.