Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган “Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми” иштирокчилари Самарқандда муносиб кутиб олинмоқда.
Самарқанд халқаро аэропортида вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва махсус масалалар бўйича департаменти директори Адам Абделмула, Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили маслаҳатчиси Вячеслав Толмачев, БМТнинг Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича қўмитаси аъзоси Аслан Абашидзени кутиб олди.
Таъкидлаш лозимки, Форумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича вилоят штаби томонидан ҳар бир иштирокчини кутиб олиш ва уларга доимий ҳамроҳлик қилиш бўйича масъуллар бириктирилган. Иштирокчилар келиши давом этмоқда.
Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.