Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Россиянинг Татаристон республикаси Қозон шаҳрида Татаристон Савдо-саноат палатасида музокаралар ўтказди.
Татаристон ССП раиси Шамиль Агеев икки республика ўртасидаги ҳамкорлик зарур эканини таъкидлаб ўтди ҳамда Татаристон палатасининг икки томонлама лойиҳаларни фаоллаштириш учун ташқи-иқтисодий фаолиятни ривожлантиришга кўмак бериши имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.
Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаевнинг таъкидлашича, Татаристон ишчи алоқаларни ривожлантиришда муҳим ва ишончли шерикдир.
Оқбўтаев ушбу ташриф икки томонлама халқаро ҳамкорликка фойда келтиришига умид билдирди.
Томонлар учрашув давомида Ўзбекистон ва Татаристоннинг иқтисодий имкониятлари билан танишишди.
Музокаралар якунига кўра Самарқанд вилояти ССП ва Татаристон ССП ҳамкорлик ҳақида келишув имзолашди. Икки мамлакат ишчи доиралари музокаралар ўтказишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.