Тожикистон Республикаси Суғд вилояти раисининг ўринбосари Анвар Ёқубий бошчилигидаги вилоят қишлоқ хўжалиги, инвестиция ва давлат мулки, капитал қурилиш бошқармалари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар раислари, ишбилармон доиралар ҳамда қурилиш ташкилотлари вакилларидан иборат делегация Ургут туманига келди.
Меҳмонлар туманда барпо этилган интенсив боғлар билан танишди.
Мевани сақлаш омборлари, совуткичлар, балиқ етиштириш ҳавзалари ва иссиқхоналарда бўлиб, туман боғларида етиштирилган сархил мевалардан татиб кўрдилар.
– Ургут боғбонларининг миришкорлиги ҳақида кўп эшитганмиз, – дейди Суғд вилояти Бўстон шаҳри раиси Раъно Ҳошимзода. – Бугун гувоҳи бўлдикки, улар ҳақиқатан ҳам мева етиштиришнинг ҳадисини олишган. Олма ва бошқа меваларни есангиз, танангиз яйрайди. Бизда ҳам моҳир боғбонлар кўп. Демак, ўзаро тажриба алмашиш ҳар икки томон учун фойдали.
Меҳмонлар "Ургут" эркин иқтисодий зонасида ҳам бўлди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган ушбу саноат ҳудудида бугун сэндвич панеллар, полиэстер толасидан тикув иплари, сунъий ва синтетик чиқиндилардан нотўқима мато ва пластик маҳсулотлар, пахта толасидан газламалар, полиуретан хомашёсидан сунъий тери маҳсулотлари, газламалар, гилам, пайпоқ ва пойабзаллар, маиший техника жиҳозлари ишлаб чиқарилмоқда.
Берилаётган имтиёз ва яратилаётган қулай шарт-шароит туфайли туманда саноат ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришда хусусий сектор, кичик бизнеснинг улуши 99,9 фоизни ташкил этяпти. Эркин иқтисодий зонанинг самарали фаолияти юқори технологияли янги ишлаб чиқариш қувватларини йўлга қўйиш, ҳудудда замонавий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш имкониятини кенгайтирмоқда.
Тожикистонлик меҳмонларга саноат соҳасидаги янги лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Нусрат БОБОЕВ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.