Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДАГИ АНЖУМАН “CHINATOURISMNEWS”, “GLOBAL TIMES”, “PEOPLE.COM.”, “XINHUA NEWS АGENCY”ДА ЁРИТИЛМОҚДА

САМАРҚАНДДАГИ АНЖУМАН “CHINATOURISMNEWS”, “GLOBAL TIMES”, “PEOPLE.COM.”, “XINHUA NEWS АGENCY”ДА ЁРИТИЛМОҚДА

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида Бутунжаҳон туристик шаҳарлар федерацияси (WTCF)нинг ташаббуси билан туризмни ривожлантириш ва ўзаро ҳамкорлик масалаларига бағишланган

«Бир макон - бир йўл» мавзусидаги Марказий Осиё минтақавий конференцияси ўтказилди.

Жаҳоннинг ва Хитойнинг “QYER”, “Company Limited”, “Utour”, “Caissa” каби сайёҳлик, “Tourizm Capital”, “Palminvestment Co.”, “Shougang Concord International Enterprises Co.Ltd” каби инвестиция компаниялари, шунингдек, Пенанг (Малайзия), Тбилиси (Грузия), Гаага (Нидерландия), Танжинг Пандан (Индонезия) каби шаҳарлари вакиллари иштирок этаётган нуфузли анжуманнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Э.Турдимов, Хитойнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Чжан Вэньчуань, Бутунжаҳон туристик шаҳарлар федерацияси бош котиби ўринбосари Ли Баочуньлар сўзга чиқиб, бу каби анжуманлар Ўзбекистоннинг, хусусан, Самарқанднинг сайёҳлик салоҳиятини жаҳон майдонида кенг тарғиб этиш, бу соҳадаги етакчи шаҳарлар тажрибасидан фойдаланиш учун қўшимча имкониятлар яратиши ҳақида тўхталишди.

- Самарқандда ташкилотимизга аъзо бўлганидан буён катта ўзгаришлар содир бўлганига гувоҳ бўлдик, - дейди Бутунжаҳон туристик шаҳарлар федерацияси экспертлар кенгаши аъзоси Дин Пэй И. – Қилинаётган саъй-ҳаракатлар натижасида нафақат қадимий осори-атиқалар асраб-авайланмоқда, балки турли хорижий мамлакатлар сайёҳларини ўзига жалб қилувчи янгидан-янги иншоотлар, сайёҳлик объектлари қад ростламоқда. Аслида асрлар оша бутун дунё халқларини ўзига жалб қилиб келган, Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган мазкур маскан Марказий Осиёнинг, жаҳоннинг энг тараққий этган сайёҳлик марказига айланишига ишонаман.

Конференция иштирокчиларига Самарқанд шаҳрининг сайёҳлик салоҳияти, халқаро инвестицияларни жалб қилиш ҳамда ривожлантириш истиқболларига доир лойиҳалар тақдим этилди.

Тадбир якунида сайёҳлик ва инвестициялар бўйича хитойлик ва маҳаллий тадбиркорлар ўртасида B2B, G2B форматдаги учрашувлар ташкил этилди.

Анжуман жараёнлари маҳаллий оммавий ахборот воситаларидан ташқари “Chinatourismnews”, “Global Times”, “People.com”, “Xinhua News Аgency” каби машҳур оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан ҳам бутун дунёга ёритиб борилди.


Охирги ўзгариш: 29/01/2020 12:46.   Кўрилганлиги: 1275
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/regional_government/foreign_relations/samarqanddagi-anjuman-chinatourismnews-global-times-peoplecom-xinhua-news-agencyda-yoritilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.