Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиалига Кореянинг Халқаро боғдорчилик институти президенти, профессор Ёнг-Беом Лее бошчилигидаги бир гуруҳ делегация келди.
"Учрашувда филиалда Корея грант маблағи ҳисобидан ташкил қилиниши режалаштирилаётган инновацион технологиялар асосида картошка уруғини кўпайтириш лойиҳасининг объекти, республикада картошка ишлаб чиқариш ва унинг уруғчилиги ҳолати, талаб ва имкониятлари тўғрисида фикр алмашилди, - дея Zarnews' га хабар берди ТДАУ Самарқанд филиали бўлим бошлиғи Ҳусниддин Пардаев. - Кореялик делегация аъзоларига лойиҳани амалга ошириш учун қуриладиган ин-витро лабораторияси ва иссиқхоналарни қуриш объектлари, унинг атрофидаги бинолар ҳамда қурилиши режалаштирилаётган АКИС ва унинг ҳудудий чегаралари тақдим қилинди.
Энди Самарқандда картошка уруғини тайёрлаш такомиллаштирилади. Ҳар йили хориждан келтириладиган картошка уруғини ўзимизда етиштириш орқали қишлоқ хўжалиги ривожига салмоқли ҳисса қўшилади".
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.