Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА КАМАЗ РУСУМЛИ АВТОУЛОВЛАРНИ ЙИҒИШ ЯНГИ ЛИНИЯСИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

САМАРҚАНДДА КАМАЗ РУСУМЛИ АВТОУЛОВЛАРНИ ЙИҒИШ ЯНГИ ЛИНИЯСИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Самарқандда КАМАЗ русумли автоуловларни йиғишга мўлжалланган “УзАвто Траилер” МЧЖнинг янги ишлаб чиқариш линияси очилиш маросими бўлиб ўтди.

Янги корхонанинг очилиш маросимида Татаристон Президенти Рустам Минниханов, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, “КАМАЗ” ЁАЖ бош директори Сергей Когогин, “Ўзавтосаноат” АК бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов ва бошқалар иштирок этишди.

Тадбир олдидан фахрий меҳмонлар автокорхонанинг имкониятлари билан танишишди. КАМАЗ автомобилларни йиғиш цехига ташриф буюриб, йиғма қисмлар тўпламлари, газ баллон ускуналарини йиғиш линиялари билан танишишди. Шунингдек, ушбу автокорхонада ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган юк машиналари ва махсус техникаларни ҳам кўриб чиқишди.
Тантанали тадбир вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг табрик сўзи билан бошланди. Шунингдек, тадбир давомида Татаристон Республикаси Президенти, “КАМАЗ” ЁАЖ бош директори, “Ўзавтосаноат” АК бошқаруви раислари тадбирда ўз фикр-мулоҳазалари ва табрик сўзларини билдиришди.
- Бугун биз Самарқанд шаҳрида КАМАЗ русумли янги автомобил йиғиш линиясининг очилиш маросимида қатнашмоқдамиз. Аввало, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси раҳбариятига Татаристон-Ўзбекистон ҳамкорлигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлагани учун, шунингдек ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этган ҳар бир кишига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўзбекистон Татаристон ва бутун Россиянинг муҳим ташқи шерикларидан биридир. Ўтган йили бизнинг товар айирбошлаш 57 фоизга ўсди ва 146 миллион АҚШ долларини ташкил этди, деди Татаристон Республикаси Президенти ва қўшимча қилиб КАМАЗнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги қўшма ишларнинг муваффақиятли намуналаридан бири эканлигини билдирди. Ўтган йили Самарқандда “УзАвто Траилер” МЧЖ базасида юк машиналари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Йиғилган автомобиллар Ўзбекистон Республикасининг ички бозорида сотилмоқда, учинчи мамлакатларга кириш имконияти ишлаб чиқилмоқда. Сўз охирида Рустам Минниханов бугунги тадбирнинг тарихий аҳамиятига урғу берди ва автокорхона жамоасига муваффақият тилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Ўзбекистонда КАМАЗ автопарки қарийб 14 минг донани ташкил этади. 2017 йилда “Ўзавтосаноат” АК ва “КАМАЗ” ЁАЖ “КАМАЗ” савдо маркаси остида юк автомобиллари ишлаб чиқаришни ташкил этишни кўзда тутувчи ҳамкорлик шартномасини имзоладилар. 2018 йилда Самарқанд вилоятида “УзАвто Траилер ЛЛC” компанияси базасида юк автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шартномалар доирасида умумий майдони 7,4 минг квадрат метр бўлган алоҳида бино қурилди (шу билан бирга омборхоналарни ҳам) ва “КАМАЗ” автомобилларини йиғиш учун янги ишлаб чиқариш линияси икки сменада йилига 3000 донагача ишлаб чиқариш қувватига эга. Ушбу бинода КАМАЗ шассисига газ ускуналарини йиғиш ва ўрнатиш секцияси ҳам ташкил этилган.
Янги линиянинг очилиши билан янги иш ўринлари яратилмоқда. Бугунги кунда ишлаб чиқаришни тайёрлашни бошлаш учун малакали мутахассислар аллақачон ёлланган. Ишлаб чиқариш ходимларини ўқитишни амалга ошириш учун КАМАЗ технологик марказининг технологлари ишламоқда.


Охирги ўзгариш: 29/01/2020 12:48.   Кўрилганлиги: 1405
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/regional_government/foreign_relations/samarqandda-kamaz-rusumli-avtoulovlarni-yigish-yangi-liniyasi-oz-faoliyatini-boshladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.