Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд ва Агра шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик кенгаяди

Самарқанд ва Агра шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик кенгаяди

Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Аҳатов Агра шаҳри мэри Навин Кумар Жаин билан учрашди. 

Унда Ўзбекистон билан Ҳиндистон ҳудудлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга давлат ташрифи доирасида 2018 йил 1 октябрь куни Самарқанд шаҳри ҳокимлиги ва Уттар-Прадеш штати Агра муниципиал уюшмаси ўртасида англашув меморандуми имзоланган эди.

Учрашувда мазкур меморандум доирасида ҳозирга қадар амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш имкониятлари ўрганилди.

Хусусан, маданий-гуманитар соҳаларда қўшма тадбирлар ташкил этиш, ҳунармандчиликнинг турли йўналишларини ривожлантириш, тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.
Томонлар бу борада тадбиркорлар ва ишбилармонлардан иборат делегациялар ташрифларини ташкил этишга келишиб олди.

Мулоқотда Самарқанд ва Агра шаҳарларининг улкан туризм салоҳиятидан фойдаланиб, мазкур ҳудудлар сайёҳлик компаниялари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш муҳим экани алоҳида таъкидланди.


Киритилган вақти: 24/03/2021 14:44.   Кўрилганлиги: 958
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/regional_government/foreign_relations/samarqand-va-agra-shaharlari-ortasida-hamkorlik-kengayadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.