Вилоят ҳокимлигида мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Германия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Нильс Аннен бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказилди.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов олмон сиёсатчилари билан Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги икки томонлама алоқалар истиқболларини муҳокама қилди. Томонлар келажакда саноат, туризм соҳалари бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан устувор йўналишларни белгилаб олдилар.
Ташриф давомида делегация аъзолари Жомбой туманидаги “JV MAN Auto-Uzbekistan” Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси фаолияти билан танишди. Самарқанднинг тарихий обидаларини томоша қилди.
***
Болгариянинг Пловдив аграр университети ректори Христина Янчева бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрида бўлди.
Меҳмонлар шаҳардаги тарихий-меъморий ёдгорликларни томоша қилиб, бу қадим кент бежиз “Ер юзининг сайқали”, дея таъриф берилмагани, унинг нафақат гўзал, балки тарихийлик ва замонавийликни ўзида уйғунлаштирган шаҳар эканлигини эътироф этди.
***
Вилоят ҳокимлигида Кристиан Дан Преда бошчилигидаги Европа парламенти Ташқи ишлар қўмитаси делегацияси билан учрашув ўтказилди.
Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари О.Бобоев меҳмонларга вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ҳақида сўзлаб берди. Ҳаракатлар стратегияси асосида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнлари ва унинг самаралари мулоқотнинг бош мавзуси бўлди.
Кейинги икки йилда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг такомиллаштирилгани ҳамда бу борада жамоатчилик назоратига эътиборнинг ошгани алоҳида қайд этилди. Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимидаги янгиликлар, аҳолига давлат хизматлари кўрсатишдаги қулайлик ва имтиёзлар, жамият ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва роли ошиб бораётганини Европа парламенти вакиллари ижобий ўзгаришлар сифатида қайд этди.
***
Самарқанд шаҳрида “Ипак йўли” халқаро туризм университети ва Беларусь педагогика университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
- Жорий йилнинг 12-14 сентябрь кунлари Президентимиз Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга расмий ташриф буюриб, Ш.Мирзиёев билан бўлган учрашувида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш учун муҳим ҳужжатлар имзоланганди, - дейди Беларусь педагогика университети ректори Александр Жук. – Бугунги ташрифимиз туризм, фан ва технологиялар, олий таълим соҳаларидаги келишувларнинг мантиқий давомидир. Самарқандда энди фаолият бошлаган “Ипак йўли” халқаро туризм университети билан туризм бўйича мутахассислар тайёрлаш, масофадан ўқитиш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш юзасидан бир нечта ҳужжатларни имзоладик. Бу эса мамлакатларимиз олийгоҳларидаги таълим сифатини кўтаришга, тизимга оид истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.
Ҳокимлик ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.