Самарқанд вилояти ҳокимлигида Испаниянинг NIKAMI PTE LTD компанияси раҳбари Норберто Карина билан учрашув ўтказилди.
Испаниянинг дунёга машҳур мазкур компанияси қишлоқ хўжалигига ихтисослашган бўлиб, иссиқхона, балиқчилик ва томчилатиб суғориш каби фаолият йўналишлари билан шуғулланади. Дунёнинг турли мамлакатларида мазкур фирма билан ҳамкорликда корхоналар ташкил этилган.
Учрашувда жаноб Норберто Карина компания фаолияти ҳақида батафсил маълумот бериб, Самарқанд учун таклиф этилаётган инвестицион лойиҳаларга тўхталди.
Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари О.Ходжаев вилоятимизда хорижий инвесторлар учун яратилган имконият ва қулайликлар ҳақида сўз юритди ва испаниялик тадбиркорлар билан ҳамкорлик икки томон учун ҳам манфаатли бўлишини қайд этди.
Тадбирда Самарқанд вилоятида NIKAMI PTE LTD компанияси билан замонавий технологиялар асосида иссиқхоналар ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида томчилатиб суғоришни йўлга қўйиш ҳамда балиқчилик соҳасида хамкорлик бўйича англашув меморандуми имзоланди.
Самарқандга ташриф давомида испаниялик меҳмонлар Самарқанд туманидаги “Оқ Амур балиқлари” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, корхона фаолияти билан яқиндан танишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.