Тошкент шаҳрида ўтказилган Қирғизистон Республикаси маданияти кунлари иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди.
Самарқанд халқаро аэропортида меҳмонларни вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов, вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Б.Шарофов ва кенг жамоатчилик вакиллари тантанали кутиб олишди.Қирғизистон Республикаси маданият, ахборот ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Бақтибек Секимов раҳбарлигидаги делегация аъзолари дастлаб Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, Ҳазрати Хизр мажмуасида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишишди. Шунингдек, меҳмонлар Амир Темур мақбараси, Регистон майдонини томоша қилди.
– Бугун икки қардош халқлари ўртасидаги яқин алоқалар барча соҳаларда мустаҳкамланиб бормоқда, – дейди санъаткор Бақит Шатенов. – Хусусан, санъат соҳасида ҳам қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Санъат халқларни янада яқинлаштиради. Шунинг учун бугун самарқандликларга ўзимизнинг миллий санъатимизни намойиш этишни мақсад қилганмиз. Ўйлайманки, ўтказилаётган бу каби маданият кунлари халқларимиз ўртасидаги абадий дўстликни янада мустаҳкамлайди.
Бугун тадбир доирасида 16:30 да “Шарқ юлдузи” кинотеатрида қирғизистонлик кино усталари томонидан суратга олинган "Қурбонжон Додхоҳ" бадиий фильми тақдимоти ҳамда киноижодкорлар билан учрашув ўтказилади.
Шунингдек, 18:00 да Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида Тўхтағул Сотилғонов номидаги қирғиз давлат филармониясининг миллий фольклор дастури ва қирғизистонлик санъаткорларнинг концерти намойиш этилади.
Ҳокимлик ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.