Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЎЗБЕК-ГРЕК БИЗНЕС ФОРУМИ ВА “THESSALONIKI INTERNATIONAL FAIR” ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАСИДА

ЎЗБЕК-ГРЕК БИЗНЕС ФОРУМИ ВА “THESSALONIKI INTERNATIONAL FAIR” ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАСИДА

Самарқандга хорижий инвестиция жалб этиш, маданий ва турли соҳаларда ҳамкорликни ўрнатиш мақсадида Греция давлатида бўлдик.

Вилоят делегацияси таркибиди Самарқанд, Тойлоқ, Жомбой туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, тадбиркорлар ҳамда бир гуруҳ туристик фирмалар раҳбарлари ташриф буюрдилар.

Даставвал Салоника шаҳрида ташкил этилган “Thessaloniki International Fair” халқаро кўргазмасида Ўзбекистон учун ажратилган павильонда вилоятимиз тадбиркорлари ва ҳунармандларининг маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.  

Шундан сўнг вилоятимиз делегацияси аъзолари Афина шаҳрида ўтказилган халқаро кўргазманинг очилиш маросимида иштирок этди. Халқаро кўргазмада Греция бош вазири Цепирс Алекция иштирок этди.

Кўргазмада Вьетнам, Португалия, Хитой, Болгария, Россия, Эрон, Тайланд, Ҳиндистон, Индонезия, Люксембург, Греция, Польша, Бангладеш, Руминия, Миср ва Америка Қўшма Штатлари етакчи компаниялари билан бир қаторда Ўзбекистон, шу жумладан, самарқандлик тадбиркор ва ҳунармандлар ҳам иштирок этди.

2018 йил делегация таркибида борган туманлар ҳокимлари ўринбосарлари Салоника губернатори билан учрашиб, ўзаро савдо, иқтисодий, аграр, маданий маърифий, туризм соҳалари бўйича келишиб олди.

Савдо-саноат палатасида ўзбек-грек бизнес-форуми бўлиб, Салоника ва Самарқанд вилояти савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро келишув меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон ва Греция давлатларининг савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм соҳаларидаги тақдимот ҳамда икки давлат тўғрисидаги қисқача таништирув фильмлари намойиш этилди, икки давлат тадбиркорлари ва ишбилармонлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик лойиҳалари бўйича учрашувлар ўтказилди.

 

Шерали Юлдашев, вилоят савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи.


Охирги ўзгариш: 28/11/2018 11:12.   Кўрилганлиги: 1469
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/regional_government/foreign_relations/ozbek-grek-biznes-forumi-va-thessaloniki-international-fair-xalqaro-korgazmasida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.