Ўзбекистон-Россия таълим форуми Самарқанддаги олий ўқув юртлари учун ҳам фойдали бўлди.
"Ўзбекистон-Россия таълим форуми"да вилоятимиздаги олий таълим муассасалари раҳбарлари ҳам иштирок этиб, Россиянинг бир қатор етакчи ўқув юртлари билан келишувларга эришди.
Жумладан, Самарқанд давлат университети – Адыгей, Кабардин-Балкар, Ульянов, Нижегород миллий тадқиқотлар университетлари ҳамда Пушкин номидаги рус тили давлат институти билан, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти – Кубан, Владимир, Тамбов давлат университетлари билан, Самарқанд медицина институти – Москва, Санкт-Петербург, Самара, Қозон, Уфа шаҳарларидаги етакчи медицина академиялари билан кадрлар тайёрлаш бўйича меморандумлар имзолади.
– Шу пайтгача Россия федерациясининг 17 нуфузли олий таълим муассасаси билан кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ илмий-амалий алоқаларни ўрнатгандик, – дейди СамДУ халқаро алоқалар бўлими бошлиғи О.Умаров. – Энди улар қаторига яна бешта университет ва институт қўшилди. Бу етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма диплом дастури асосида кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларимизнинг хорижий таълим марказларида амалиёт ўташи учун имкониятлар эшигини очади. Айниқса, бакалавриатура, магистратура ва аспирантура таълим йўналишларида эришилган келишувлар малакали кадрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот фаолиятида ўзаро тажриба алмашишда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳокимлик ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.