Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов Ҳиндистоннинг “Ping Pong – Global Limited” қурилиш компанияси вице-президенти Вахид Алимирзаи бошчилигидаги ишбилармонларни қабул қилди.
Мулоқот чоғида вилоят раҳбари айни пайтда мамлакатимизда улкан қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб борилаётгани, бунда маҳаллий қурувчилар билан бирга, хорижлик бунёдкорлар билан ҳам ҳамжиҳатликда фаолият юритаётганини таъкидлади.
Хусусан, вилоятимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида хорижлик мутахассисларнинг иштирокидан икки томон ҳам манфаатдор экани қайд этилди.
Ташриф давомида ҳиндистонлик ишбилармонлар Самарқанд шаҳрида бунёд этилаётган қурилиш объектлари билан танишди.
Маълумот учун: компания 1991 йилдан буён фаолият юритиб келади, дунёнинг 21 давлатида маъмурий ва маданий бинолар, меҳмонхоналар, савдо мажмуалари, виллалар қуриб, фойдаланишга топширган. Бозор нархларидан арзон, шу билан бирга, сифат жиҳатдан жаҳон талабларига жавоб берадиган иморатлар қуришда катта тажрибага эга.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.