Тошкентда ўтказилган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Франция ҳукуматлараро комиссияси мажлиси иштирокчилари – Франция Республикаси Ташқи ишлар ва халқаро ривожланиш вазирлигининг ташқи савдо, сайёҳликни ривожлантириш ва хориждаги француз фуқаролари масалалари бўйича давлат котиби Матиас Фекль бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.
Вилоят ҳокими З.Мирзаев билан франциялик тадбиркорлар ўртасидаги мулоқот иқтисодиёт, сайёҳлик, қишлоқ ва сув хўжалиги, авиаташув каби соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари хусусида бўлди.
– Ўзбекистон Республикасига ташрифимиз самарали кечди, – деди Матиас Фекль. – Айниқса, Самарқанд шаҳри бизда ўзгача таассурот уйғотди. Бу қадим шаҳарнинг илм-фан, маданият ва сайёҳлик каби жабҳалардаги салоҳияти Ўзбекистон билан ўзаро алоқаларимизнинг янада мустаҳкамланиши, узоқ муддатли шерикчилик манфаатларимизни юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади.
Мартабали меҳмон қадим маданиятимиз ва миллий давлатчилигимиз тарихининг тимсоли, меъморлик санъатимизнинг юксак намунаси бўлган бетакрор обидалар унутилмас таассурот қолдирганини алоҳида таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.