Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЧЕЧЕНИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РАҲБАРИ САМАРҚАНДДА

ЧЕЧЕНИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РАҲБАРИ САМАРҚАНДДА

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров ташриф давомида Самарқандда ҳам бўлди. Меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида вилоят ҳокимлиги мутассадилари кутиб олишди.

Рамзан Қодиров ва унинг ҳамроҳлари дастлаб, шаҳардаги Ҳазрати Ҳизр мажмуасида бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти қабрини зиёрат қилди. Меҳмонларга мазкур тархий мажмуада сўнгги пайтда олиб борилган улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида сўзлаб берилди. Меҳмонларни Имом Бухорий мажмуасига қилган ташрифи тассуротларга бой бўлди. Уларга буюк муҳаддис олим, ҳадис илмининг султони Имом Бухорийнинг ҳаёти, маънавий мероси, шунингдек, давлатимиз раҳбари ташаббуси бу улуғ зотнинг ғоят бой меросини асраб-авайлаш ва ўрганиш ва кенг ёйиш мақсадида  барпо қилинаётган  Имом Бухорий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот маркази хусусида ҳам маълумотларга эга бўлди.

Меҳмонлар Регистон майдонида ҳам бўлишиб, ота-боболаримизнинг ақлу заковати билан бунёд этилган асори-атиқаларни кўздан кечиришди. Амир Темур мақбарасида  Темур ва темурийлар даврида ривожланган илм-фан ва маданият, унинг дунё тамаддунига қўшган ҳиссаси ҳақида меҳмонларга батафсил маълумотлар берилди.
Мен Самарқанд, ушбу муаззам шаҳарнинг тарихи ҳақида аввал ҳам маълумотларга эга эдим.Аммо бугун мамлакатингизга ташрифим чоғида тарихий шаҳарни томоша қилиш асносида бу тассуротларим яна бойиди. Шаҳар чиндан ҳам эртакмонанд экан. Айниқса, Амир Темур даврида қурилган миноралар, мадрасалар мени ҳайратга солди. Бу аждодларингизни юксак салоҳиятидан дарак беради. Қолаверса, ушбу нодир меросни асраб-авайланаётгани ниҳоятда эътирофлидир-дейди - Чечинистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров. Меҳмонлар шаҳарнинг бошқа диққатга сазовор жойларини ҳам томоша қилишди.

Охирги ўзгариш: 11/12/2017 12:43.   Кўрилганлиги: 1598
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/regional_government/foreign_relations/checheniston-respublikasi-rahbari-samarqandda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.