Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ ЙИЛИ” ҲУДУДИЙ ДАСТУРИНИНГ ИЖРОСИ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

“КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ ЙИЛИ” ҲУДУДИЙ ДАСТУРИНИНГ ИЖРОСИ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

2015 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 12 декабрдаги фармойиши ва 2015 йил 18 февралдаги “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг 2015 йил 21 февраль ва 5 мартдаги қарорлари қабул қилинган.

Вилоят дастури 6 та бўлим, 103 та банддан иборат бўлиб, молиявий харажатлари 1 млрд 48 млн сўмни ташкил қилмоқда. Асосий эътибор қаратилган 6 та йўналиш бўйича амалга ошириладиган ишлар бўйича барча меҳнат жамоалари, шаҳар-туманлар ҳокимликлари ва жамоатчилик вазифадор этиб белгиланган.

Дастур доирасида вилоятдаги 300 мингдан ортиқ пенсионерлар, шундан 267 минг 901 нафари кексаларни, 105 нафар 100 ёшга тўлган ва ундан ошган кекса онахон ва отахонлар, 6074 нафар 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, 280 нафар уруш фахрийлари ва 5794 нафар меҳнат фронти фахрийлари қамраб олинди.

239 минг 534 нафар кексаларнинг саломатлигини тиклаш ва реабилитация қилиш мақсадида рўйхатлари шакллантирилди ва тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди, уларга бепул дори-дармон (тиббий қутичалари) етказиб берилди.

215 минг 639 нафар кексалар амбулатор шароитда, 23 минг 776 нафари шифохоналарда ва 119 нафари Республика даволаш-профилактика шифохоналарида тиббий кўрикдан ўтказилди.

Дастур доирасида 1941-1945 йиллар уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, қамалдаги Ленинград шаҳрининг корхоналарида меҳнат қилган шахслар ва концлагерларда тутқунликда бўлган 6630 нафар фахрийларнинг ҳолидан хабар олиш, байрам муносабати билан совғалар улашиш, ҳукумат томонидан ажратилаётган моддий ёрдам ва кўмакларни манзилли етказиш бўйича уларнинг ҳар бирига манзилли хизматлар кўрсатиш учун масъуллар белгиланди.

Фахрийларнинг 314 нафари уруш ва меҳнат фронти, жумладан 193 нафари ногиронларни, 121 нафари уруш қатнашчиларини, 3 нафари “Ленинград мудофааси учун” медали ва “Қамалдаги Ленинградда яшаганга” нишонлари билан тақдирланган бўлса, 2 нафари концлагерларда тутқунликда бўлганларни ташкил қилади.

Ҳисобот даврида 210 нафар ёлғиз кекса, пенсионер ва ногиронлар 24,9 млн сўмлик 9 хилдаги маҳсулот билан таъминланди, 1952 нафар (812 нафари уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, 1140 нафари кексалар ва ногиронлар) кексаларга санаторий-курорт карталари очилди. Уларнинг 1840 нафари (514 нафари уруш ва меҳнат фронти фахрийлари) республикамизнинг 17 та сўлим жойларидаги санаторий-соғломлаштириш муассасаларида дам олдирилди.

Нуробод туманидаги “Ибн Сино” ва Каттақўрғон шаҳридаги “Марварид” сиҳатгоҳларида 1475 нафар кексалар дам олдирилди.

1074 нафар кекса ва ногиронларга ҳамда уруш орти меҳнат фахрийларига Ўзбекистон Республикаси Президенти совғалари, 280 нафарига бир марталик пул мукофотлари тантанали равишда тарқатилди. Наврўз байрами ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ҳокимликлар ва ҳомийларнинг совғалари улашилди.

“Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан 1062 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийлари эсдалик юбилей медали билан тақдирланди.

“Мурувват” ва “Саховат” уйидаги 584 нафар кекса ва ногиронлар ётоқ чойшаб, шахсий гигиена воситалари, кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминланди.

Дастур доирасида кексаларга, фахрийларга вилоятда фаолият кўрсатаётган барча кинотеатрларга, театрларга ва муқаддас қадамжоларга кексалар учун кириш бепул деб белгиланди.

Вилоятда ўтказилган 2563 та тадбирда 269 минг 325 нафар кексалар иштирок этиб, 32 минг 631 нафари кинотеатр, 1900 нафари театр, 15 минг 564 нафари музей, 23 минг 710 нафари концерт, 195 минг 520 нафари бошқа оммавий тадбирларга жалб қилинди.

Кексаларнинг мароқли дам олишини ташкил қилиш учун барча шаҳар ва туманларда 16 та жамоат марказлари ташкил этилди, мавжуд маданият ва истироҳат боғларида 51 та хордиқ маскани ташкил қилинди, уларнинг барчасига шахмат, шашка ҳамда стол тенниси ўйинлари жиҳозлари етказиб берилди.

Меҳнат жамоаларида ишлаб келаётган 2275 нафар кексалар ва меҳнат фахрийларига шарт-шароит яратиш мақсадида Самарқанд, Тошкент, Бухоро, Хива, Ургенч ва Шаҳрисабз шаҳарларига саёҳат ташкил қилинди.

Самарқанд шаҳридаги 6 та ҳаммом, 29 та сартарошхона, ногиронларни тиббий реабилитацияси маркази кексаларга маиший ва ижтимоий хизмат кўрсатиш учун бириктирилган.

203 нафар ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходимлар 1530 нафар ёлғиз кексаларга, 207 нафар якка-ёлғизларга хизмат кўрсатмоқда.

Дастур доирасида 125 нафар кексаларга ногиронлик аравачалари, 56 нафарига эшитиш мосламалари, 107 нафарига ҳасса ва 87 нафарига қўлтиқтаёқлар бепул тарзда етказиб берилди.

Самарқанд телерадиокомпаниясида “Эҳтиром”, “Кексалари эъзозланган юрт”, “Қариси бор уйнинг – париси бор”, “Ижтимоий ҳимоя – устувор вазифа”, “2015 йил – Кексаларни эъзозлаш йили” номли кўрсатувлар ташкил қилинган.

1106 та маҳаллада истиқомат қилаётган 3358 нафар ижтимоий мададга муҳтож кексалар рўйхати аниқланиб, уларнинг уй-жойлари 2015-2017 йилларда жорий ёки мукаммал таъмирланиши режалаштирилган. 2015 йилнинг ўтган даврида манзилли рўйхатга киритилган 1114 та ўрнига 1125 та хонадон таъмирдан чиқарилди.

280 нафар уруш қатнашчисига Ўзбекистонда ишлаб чиқилган аналогли ва рақамли телевизор билан таъминлаш белгиланган эди. Ўтган даврда фахрийларнинг барчасига телевизорлар етказиб берилган. 296 нафар уруш ва меҳнат фахрийларига мобиль телефон ва бепул лимит ажратилди.

Мустақиллик байрами арафасида ўтказилган умумхалқ ҳашарида 324 минг уйнинг ташқи қиёфаси, 343 минг уйнинг том қисми, шунингдек, 782 та чиқинди йиғиш пункти, 37 мингта ёритиш ускуналари, 76 ирригация, 39 дренаж қурилмаларига эстетик ва амалий жиҳатдан ишлов берилди.



Охирги ўзгариш: 08/09/2015 21:46.   Кўрилганлиги: 4457
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/regional_government/dastur-ijrosi-2015

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.