Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
Бошқарманинг Кадрлар бўлими бошлиғи.

Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
Нуробод тумани халқ таълими бўлими - Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассис;

Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими - Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш шўъбаси бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси:
Бошқарманинг Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари-Бош давлат меҳнат муҳофазаси техник инспектори.

Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
Пахтачи тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими-Бошлиқ ўринбосари;

Каттақўрғон шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими-Ветеринария фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат назорати бўйича мутахассис.

 Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 14 июлдан 23 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 14/02/2022 16:19.   Кўрилганлиги: 746
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/regional_government/cooperation/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi7895

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.